Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси
@toshvil-jko
2017 йил 18 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–017 - сонли Фармонига асосан фаолият юритади
106 posts
Иссиқлик таъминоти тизимлари фаолияти

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Чирчиқ шаҳридаги иссиқлик таъминоти объектлари ҳолатини бошқарма бошлиғи томонидан ўрганиб чиқилди (Фото)

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг 2022 йил 17 октябрдаги “2022–2023 йилги куз-қиш даврида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги №548-10-0-Q/22 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Чирчиқ шаҳридаги иссиқлик таъминоти объектлари ҳолатини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев томонидан ўрганилиб чиқилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: “Иссиқлик манбаи” ИЧБ ДУК томонидан иссиқлик таъминоти объектлари 2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатига келтирилмоқда (Фото)

Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИЧБ ДУК тасарруфидаги жами 52 та марказий қозонхоналар, 138 та қозонлар ва 363 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари ҳамда (1 та Олмалиқ "Иссиқлик энергияси" МЧЖ) мавжуд бўлиб, булар орқали вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 2 182 та кўп қаватли уйларнинг 82 222 та хонадонлари сифатли иссиқлик энергияси билан таъминланади.