Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: кўп қаватли уйлар бўйича ижтимоий (телеграмм канал) тармоқларда йўлланган мурожаатлар ижобий ҳал этилганлиги бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ
Бош саҳифа | Русский язык
Мундарижа/Содержание
- Янгийўлликлар(расмий)® телеграмм каналида 3 октябрда мурожаат кўринишда эълон берилган.
- Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Фуқаро Вад Сав 9 октябрда мурожаат йўллаган. (Жараёнда – ёритгич тизимлари ноябрь ойида тўлиқ таъмирланади)
- Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг facebook.com/kommunal.uz ижтимоий тармоғига Фуқаро Гулнора Гули 25 сентябрь куни мурожаат йўллаган.
- Ангрен - Закон и Равноправие.UZ нинг facebook.com Ommaviy guruh ижтимоий тармоғига Фуқаро Лидия Ванина 21 октябрь куни мурожаат йўллаган. (Жараёнда – уйнинг 2 та кириш йўлаги мукаммал таъмирдан чиқариш БСКнинг 2023 йил иш-режасига киритилди)
- Янгийўлликлар(расмий)® телеграмм каналида 23 октябрда мурожаат кўринишда эълон берилган.
- Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг facebook.com/kommunal.uz ижтимоий тармоғига Фуқаро Зафаржон Нигматов 11 октябрь куни мурожаат йўллаган.
- Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг facebook.com/kommunal.uz ижтимоий тармоғига Фуқаро Bexrus Xamrayev 17 октябрь куни мурожаат йўллаган. (Жараёнда – 2023 йилнинг таъмирлаш дастурига ушбу уйларнинг тротуар қисмини таъмирлаш ҳамда туташ ҳудудга болалар майдончаси қуриш режага киритилади)
- Ангрен - Закон и Равноправие.UZ телеграмм каналида қуйидаги мазмунда – "Во вторник,по заявке жителей дома 29 в квартале 5/1б приехала аварийка с рабочими.Течь на трубе устранили забив чопик.А потом на той же трубе раскрутили болты на флянцах двух задвижек.Там всё было нормально,даже не капало.В 16ч40 мин двое рабочих слезли с трубопровода,забрали лестницу и ушли.То,что оставили после себя смотрите на видео." – деб, 27 октябрда мурожаат кўринишда эълон берилган.
Тошкент вилояти Янгийўл тумани бўйича мурожаат
Янгийўлликлар(расмий)® телеграмм каналида қуйидаги мазмунда – Том ёпилмайдими энди?
"Ассалому алейкум Мен Тошкент вилояти Янгийул тумани Гулбахор Шароф Рашидов 1а 7хонадонда истикомат киламан. 2022-йил январь ойида куп каватли уйимизнинг томини ахолига хеч кандай огохлантиришсиз очиб ташланган.Максад янги Том билан таминланади дейилган эди. Махалла раиси Шоира опа ширкат ходимлари Нигора опа ва Хокимият ходими Олим акага мурожат килсак карздорлик булганлиги учун том ёпилмиди 1А дом йиллик карздорлиги ёпилса кейин ёпилади деб тушунтиришди". – деб, 3 октябрда мурожаат кўринишда эълон берилган (мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи томонидан юқорида қайд этилган муаммони тезкорлик билан бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги ва уларнинг олдини олиш мақсадида тегишли масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Натижаси юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш вазифаси топширилди.
“Гулбаҳор” МФЙ Шароф Рашидов кўчаси 1а-уй, 1965 йилда қурилиб, 48 та хонадон 6 та йўлакли, умумий майдони 1565 метр квадратдан иборат бўлиб, “Mumtoz Servis Yangiyo‘l tumani” бошқарув сервис компанияси(БСК) хизмат қилади.
Шароф Рашидов кўчаси 1а-сонли кўп қаватли уйга “Mumtoz Servis Yangiyo‘l tumani” бошқарув сервис компанияси томонидан қуйидаги ишларни хизмат кўрсатган:
– уйнинг кириш йўлаклари 880 метр квадрат бетон қоплама ётқизилди;
– марказий сув тизимига уланди.
Шунингдек, Президент администрациясининг 24-баён асосида Вилоят инжиниринг компанияси томонидан “BIZNES BARAKA STROY” МЧЖ пудратчи ташкилотга бириктирилган.
Ушбу пудратчи томонидан кўп қаватли уйнинг том қисми 2021 йил декабрь-январь ойларида каркаслар ўрнатилган бўлиб, тегишли ташкилотлар томонидан етарли маблағлар ўтказилмаганлиги сабабли, профнастил материал хомашёси билан ёпиш пудратчининг қурилиш-таъмирлаш иш режасига мувофиқ амалга оширилмасдан қолинди.
“Mumtoz Servis Yangiyo‘l tumani” бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари Шароф Рашидов кўчаси 1а-сонли кўп қаватли уйнинг том қисми юмшоқ фольгоизол қопламаси жорий таъмирдан чиқарди.
Маълумот учун, Шароф Рашидов кўчаси 1а-сонли кўп қаватли уйнинг том қисми 2021 йил октябрь ойда юмшоқ фольгоизол қопламаси билан жорий таъмирланди. Шу йилнинг декабрь-январь ойларида каркаслар ўрнатилган.
Чирчиқ шаҳри бўйича 3 та мурожаатлар
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Фуқаро Вад Сав қуйидаги мазмунда – Salom. Toshkent viloyati Chirchiq, 4-mikrorayon, 28-uy, Turon 35-sonli mahalla, shirkat "ENG ZOR" BSK. Sizga uzoq vaqtdan beriuyimizning muammolari hal etilmaganiuchunyozmoqdamiz, xususan:
1. Uyning yerto‘lasida kanalizatsiya tizimi eskirgan, oqova suvlar bir necha yillardan buyon u yerga qo‘shilib, antisanitariya manbai bo‘lib, najasning zaharli hidi barcha kirish va xonadonlarga tarqaladi. Mazkur holat yuzasidan uy komissiyasi va xonadon ahli shirkat va mahallaga doimiy ravishda murojaat qilsa-da, hozircha bu masalaga tub yechim topilmagan.
2. 3 va 4-qavatlar sovuq suv bilan ta'minlanmagan, suv bosimi yo'qligi sababli.
3. Yo'lak ichida to'g'ri yoritish yo'q, garchi uyda yashovchilarning aksariyati o'rta yoshli odamlar va nafaqaxo'rlardir. Bu borada shirkat va mahallaga ham bir necha bor og'zaki va yozma murojaat qilgan bo‘lsak, hozircha faqat va'dalar eshityapmiz. Davlat xizmatlarining bunday qoniqarsiz sharoitlarida uyimiz 1 kvadrat uchun ijara haqi ko'tarildi. metr 1300 so'mgacha, bu bizning hududdagi uylar orasida eng yuqori ko'rsatkichdir. Uy aholisi norozi va mavjud bo'lmagan xizmatlar uchun ijaraning ma'nosini tushunishmaydi. Ushbu muammolarning mohiyatini tushunishga yordam berishingizni va ularni bartaraf etish bo‘yicha real samarali choralar ko‘rishingizni so‘rayman.
Domkom Zubaeva Mavlyuda
+998973469028
Vadim Savchenko (11-kvartira)
+998973469028 – деб, мурожаат йўллаган. (Фуқаронинг мурожаати таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Чирчиқ шаҳри, 4-кичик ноҳия, “Турон” МФЙ 28-кўп қаватли уй, 1971 йилда қурилиб, 4 қават, 4 та кириш йўлаги ва 40 та хонадондан иборат бўлиб, умумий майдони 3880.2 метр квадратни ташкил этади.
“Eng zo‘r” БСК бошқарув сервис компанияси(БСК) 2022 йил 14 июлда ташкил этилиб, 46 та кўп квартирали уйларга хизмат қилади.
“Eng zo‘r” БСК томонидан тезкор тадбири натижасида, “Турон” МФЙ 28-кўп қаватли уйнинг ертўла қисми мукаммал тозаланиб, дезинфекция ишлари олиб борилди.
Шунингдек, уйнинг 4 та кириш йўлагида ёритгич тизимлари ноябрь ойида тўлиқ таъмирланади.
4 қаватли 28-кўп қаватли уйнинг ичимлик сув қувурларини мукаммал таъмирдан чиқариш эса БСКнинг 2023 йил иш-режасига киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг facebook.com/kommunal.uz ижтимоий тармоғига Фуқаро Гулнора Гули қуйидаги мазмунда – Assalomu alaykum Toshkent viloyati Chirchiq Shahar 4 m/r 32 uy 38 honadondan murojat qivoman. Domimiz "Eng zor " BSK kompaniyasiga qarashli Bolib hozirgi kunda hokimiyat nazoratiga tushgan lekin kompaniya hech qanday ish qilmayopti 3 oy davomida hozirgi kungacha honadonimdagi issiq sovuq suvlarning turbalarini almashtirishini sorab kelmoqdaman shunga qaramay native bolmayapti. Domimizning oralari ochilib tamirtalab Bolin qolgan kuz qish mavsumida uylarimiz mogorlab zahlab ketadi uy atrofidagi daraxtlarni butalash kerak shamol bolganda tomni ochib yuborishi mumkin. Sizlardan iltimos domimiz sharoitini organib aholiga yordam berila. Egamova Gulnora +998903941144 – деб, мурожаат йўллаган. (Фуқаронинг мурожаати таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Чирчиқ шаҳри, 4-кичик ноҳия, “Турон” МФЙ 32-кўп қаватли уй, 1971 йилда қурилиб, 4 қават, 8 та кириш йўлаги ва 80 та хонадондан иборат бўлиб, умумий майдони 3880,2 квадрат метрни ташкил этади.
Чирчиқ шаҳар, 4-кичик ноҳия, “Турон” МФЙ, 32-сонли кўп қаватли уйга “Eng zo‘r” БСК бошқарув сервис компанияси томонидан қуйидаги ишларни хизмат кўрсатган:
– БСК ҳамда Экология қўмитаси Тошкент вилояти филиали ходимлари билан ҳамкорликда дарахтларни буталаш ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари;
– 4 қаватли 32-сонли кўп қаватли уйнинг ичимлик сув қувурларини мукаммал таъмирдан чиқариш учун хомашё маҳсулотлари харид қилинди;
– диаметри Ø100 мм, узунлиги 50 м бўлган янги пластик қувурнинг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг facebook.com/kommunal.uz ижтимоий тармоғига Фуқаро Зафаржон Нигматов қуйидаги мазмунда – Мен З.Нигматов Чирчиқ шахар 3 новха 9 уйда 55 хонадонда яшайман. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш "Сабина плюс бону сервис" ширкат томонида 2020 йил сифатсиз таъмирлаш ишлари булганлиги сабабли уйимни том қисмидан сув ўтиб келмоқда. Бир нечабор юқори ташкилотларга(сектор рахбарлари)га мурожат қилишимга қарамай мен қилган мурожатни ижобий ҳал қилмай турли хил важлар билан алдаб келмоқда. Уй-жой муносабатлари масалалари юзасидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва Чирчиқ шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Рустам Ташходжаев; Тел: (91) 134-74-32. Штаб котиби – Чирчиқ шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ризакул Ариповларга ; Тел: (90) 915-79-70. Телефон орқали бир неча бор мурожат қилишимга қарамай шу кунгача мурожатим очиқлигича қолмоқда. Менга берган вадалари буйича иккинчи чоракда 9 уйни том қисмини тўлиқ таминлаб берамиз "Сабина плюс бону сервис" ширкати билан биргалекда деган эди.
Кенг кўламда қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилаётир лекин биз истиқомат қиладиган 3новха 9 уй ҳудуда бу ишлар амалга оширилгани сизилмай турибди. Мен олдин бирнечта мурожаатим орқали бу муамоларни кўтарган эдим ва мурожаатим буйича ҳал қилиниши керак булган ишлар фақатгина қоғозда расмиятчилек учун, кўз буямачилик учунгина қилинмоқда, амалда шу кунгача бажарилмай кел моқдалар. Ҳудуд сектор рахбарлари ҳам бу масалада мурожат қилганман бир неча бор. Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб масул ташкелотлар мен яшаб келаётган хонадони том қисмини тамирлашга амалий ёрдам қилишларини сўраб, бу муамоларни жойида урганиб бартараф қилишга ёрдам беришнгизни сураб қоламан. – деб, мурожаат йўллаган. (Фуқаронинг мурожаати таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Чирчиқ шаҳри, 3-кичик ноҳия, “Камолот” МФЙ 9-кўп қаватли уй, 1970 йилда қурилиб, 4 қават, 4 та кириш йўлаги ва 56 та хонадондан иборат бўлиб, умумий майдони 3346 квадрат метрни ташкил этади.
Чирчиқ шаҳри, 3-кичик ноҳия, “Камолот” МФЙ, 9-сонли кўп қаватли уйга 2019 йил “Сабина Бону плюс сервис” УЖМШ томонидан Халқ банк кредитлари асосида қуйидаги ишларни хизмат кўрсатган:
– 4 та кириш йўлакларидаги фрамуга ойналар акфа ромларига алмаштирилган;
– фасад қисми мукаммал таъмирланган;
– 2017-18 йилларда том қисми юмшоқ фольгоизол қопламаси билан жорий таъмирланди.
Куни кеча УЖМШ томонидан 9-; 10-; 8-; 45-; 35-; 37-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисмида чаки ўтаётган жойларини цемент ва Қора сақич (битум) силент шебин плитка елим (клей плиточни) маҳсулотлари билан жорий таъмирланди.
Маълумот учун, Ушбу уйлар уй-жой мулкдор ширкати тизимида бўлиб, уйнинг том қисми бугунги кунда таъмирталаб ҳисобланади.
Ангрен шаҳри бўйича 2 та мурожаатлар
Ангрен - Закон и Равноправие.UZ нинг facebook.com Ommaviy guruh ижтимоий тармоғига Фуқаро Лидия Ванина қуйидаги мазмунда – Ангрен Хорезмская 21 Уважаемая УК 24/7 Обратите пожалуйста внимание на подъезды они находятся в ужасном состоянии – деб, 21 октябрда мурожаат йўллаган. (Фуқаронинг мурожаати таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Ангрен шаҳар “Озодлик” МФЙ Хоразм кўчаси 21-сонли кўп қаватли уй, 1961 йилда қурилиб, 2 қават, 2 та кириш йўлаги ва 12 та хонадондан иборат бўлиб, умумий майдони 700 метр квадратни ташкил этади.
“ANGREN BOSHQARUV SERVIS KOMPANYA 24-7” БСК “Озодлик”, “Гўзал” МФЙ ҳудудларидаги 184 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатади.
“Hamkorlik” ширкати томонидан 2018 йилда Хоразм кўчаси 21-сонли кўп қаватли уйнинг том қисми шифер хомашё маҳсулоти билан мукаммал таъмирланган.
Ушбу уйнинг 2 та кириш йўлаги мукаммал таъмирдан чиқариш эса БСКнинг 2023 йил иш-режасига киритилди.
Ангрен - Закон и Равноправие.UZ телеграмм каналида қуйидаги мазмунда – "Во вторник,по заявке жителей дома 29 в квартале 5/1б приехала аварийка с рабочими.Течь на трубе устранили забив чопик.А потом на той же трубе раскрутили болты на флянцах двух задвижек.Там всё было нормально,даже не капало.В 16ч40 мин двое рабочих слезли с трубопровода,забрали лестницу и ушли.То,что оставили после себя смотрите на видео." – деб, 27 октябрда мурожаат кўринишда эълон берилган (мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Ангрен шаҳар 5/1 б даҳанинг 29-; 30-; 36-сонли кўп қаватли уйда Ангрен “Иссиқлик энергияси” ДУКга қарашли Марказий иссиқлик тизими қувурлари тезкор таъмирлаш ишлари якунланди.
Хусусан, Ангрен шаҳридаги Марказий иссиқлик тизими қувурларини мукаммал ишга тушириш натижасида, 5/1 б даҳаси 29-; 30-; 36-кўп хонадонли уй ҳудудидаги диаметри Ø133 мм ўлчамли иссиқлик тармоқлари қувурлари таъмирталаблиги маълум бўлди.
Жорий йилнинг 25-28 октябрь кунлари Давлат унитар корхонанинг авариявий ишчи гуруҳи томонидан 29-; 30-; 36-кўп хонадонли уй ҳудудидаги диаметри Ø133 мм ўлчамли 3,5 метр узунликдаги иссиқлик тармоқларининг қувури қисман алмаштирилиб, иссиқлик тармоқлари тизимидаги сувни тўкиш мақсадида, очиб- ёпиш мосламасининг флянслари бўшатилди.
Носозлик бартараф этилгандан сўнг, очиб-ёпиш мосламаларидаги флянс қўшилмалари ўз ўрнига қотирилди.
Оҳангарон шаҳри бўйича мурожаатлар
Янгийўлликлар(расмий)® телеграмм каналида қуйидаги мазмунда – Оҳангаронда масъуллар эътиборини қаратиш ва ободликка чорловнинг дипломатик услуби. – деб, 23 октябрда мурожаат кўринишда эълон берилган (мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Оҳангарон шаҳар, 4-кичик ноҳия, “Бахт” МФЙ 3-сонли кўп қаватли уй 4 қаватли 56 та хонадон 6 та кириш йўлагидан иборат.
Оҳангарон шаҳар, 4-кичик ноҳия, “Бахт” МФЙ, 3-сонли кўп қаватли уйга “Келажак компанияси” бошқарув сервис компанияси томонидан қуйидаги ишларни хизмат кўрсатган:
– ёритгич чироқлари ўрнатилган;
– уйнинг олд қисми таъмирланди.
Маълумот учун, 4-кичик ноҳия, “Бахт” МФЙ, 3-сонли кўп қаватли уй мулкдорларнинг мурожаатлари келиб чиқса, ҳар бир кириш йўлаги(подъезд)га “Келажак компанияси” бошқарув сервис компанияси тўғрисидаги маълумотча кўринишда эълон осилди.
Зангиота тумани бўйича мурожаатлар
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг facebook.com/kommunal.uz ижтимоий тармоғига Фуқаро Bexrus Xamrayev қуйидаги мазмунда – ZANGATA TUMANI BOG'I SHAMOL MAXALASIDA IKKI QAVATLIK UYDA SUV ICHIMLIK YO'Q VA DOPI CHIRIB KETKAN CHAK O'TIB KETADI BUYIL VA YO'LAKLAR BIR AHVOL VA DARAHLA HUNUK BO'P YOTIBTI 66DO'M VA 67DO'M ATROFLARI VA YO'LEKLAR QISHTA QIYIN AXVOL VA TIRANSPIRT BITA MASHURUTKA YURADI BETYAM KEB O'RGANILA ILTMOS – деб, 17 октябрда мурожаат йўллаган. (Фуқаронинг мурожаати таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
“Боғзор” МФЙ М.Қорақулов кўчаси 67-сонли кўп қаватли уй 1967 йилда қурилиб, 20 та хонадон 6 та кириш йўлагидан иборат бўлиб, умумий майдони 1055.1 квадрат метрни ташкил этади.
Ушбу кўп квартирали уй Зангиота туман ҳокимлигининг 2021 йил бюджет маблағлари ҳисобидан том, фасад ҳамда кириш йўлаклари мукаммал таъмирланган. Атрофидаги ноқонуний қурилмалар бузилиб, ободонлаштирилган.
Ушбу уйлар ўзини ўзи бошқариш тизимида бўлиб, уйнинг тротуар қисми бугунги кунда таъмирталаб ҳисобланади.
2023 йилнинг таъмирлаш дастурига ушбу уйларнинг тротуар қисмини таъмирлаш ҳамда туташ ҳудудга болалар майдончасини қуриш режага киритилади.
Ҳозирги кунда М.Қорақулов кўчасидаги кўп қаватли уйларни Бошқарув сервис компанияга тегишли тартибда бириктириш ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати