Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Референдум тушунчаси ва янги таҳрирдаги конституция афзалликлари бўйича шаҳар ва туманларда тарғибот тадбирлари ўтказилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Аввал маълум қилингандек, Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда шаҳар ва туманларда корхона ташкилотлар биносининг мажлислар залида “Референдум: унинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва асосий босқичлари” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар, вилоятнинг Чирчиқ, Олмалиқ шаҳри ва Бекобод, Зангиота, Оққўрғон Оҳангарон туманларидаги ҳокимлик, Маданият саройи биноси, Ёшлар ишлар агентлиги ва бошқа ташкилот биносининг мажлислар залида уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг туман раҳбари, ходимлари ва бошқарув сервис компаниясининг ишчи-ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда халқ конституцияси, янги таҳрирдаги конституция, конституциянинг асосий янгиликлари ва тамойиллари бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Янги таҳрирдаги конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Яъни, Асосий қонунимиз матни қарийб 65 фоизга ортди ва халқимиз таклифлари асосида янгиланди.
Хусусан, Конституцияда давлат хизматига киришда мамлакатимиз фуқаролари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратилиши махсус норма билан мустаҳкамланмоқда.
Кейинги йилларда давлат хизматига қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилиши, кадрларнинг хизмат бўйича ўсиб бориши билан боғлиқ фаолиятда номзодларни “тенг ҳуқуқлилик” тамойили қўлланилиши белгилаб берилди.
Бугунги кунда давлат идораларида 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти юритмоқда. Шу ўринда, анча йиллардан бери қабул қилиниши мўлжалланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилди.
Барчамизга маълумки, авваллари давлат хизмати ўзининг жозибадорлиги жиҳатидан кўп ҳам ўзига жалб қилмас эди. Бунинг сабаблари сифатида,
давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ижтимоий таъминот масалалари амалда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган эди. Ёки давлат хизматчиларини ҳуқуқини чеклашга қаратилган қонунчиликдаги бўшлиқлар сақланиб қолган эди.
Янги таҳрирдаги конституция лойиҳасида фуқароларимизнинг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга бўлишининг кафолатланиши, давлат хизматининг рақобатдошлигини, очиқлигини ва профессионаллигини оширади. Салоҳиятли ёшлар, хотин-қизларнинг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқни кафолатлайди ва давлат хизматига ишончини ортишига ҳамда иқтидорли, замонавий фикрлайдиган кадрларни хорижий давлатларга чиқиб кетиш ҳолатлари ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олинишига хизмат қилади.
Референдум тушунчаси қандай маънони англатади?
“Референдум” сўзининг маъноси давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган ва баъзан қонунлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган умумхалқ сўрови, овоз бериш йўли билан халқ фикрини аниқлашдир.
Муддатидан олдин овоз бериш референдумга ўн кун қолганида бошланади ва референдумга уч кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва фуқароларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади.
Овоз берувчи муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка комиссиясидан референдумда овоз бериш бюллетенини олади ва тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди. Референдумда овоз бериш бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчи томонидан тўлдирилади.
Маълумот учун, Референдумда овоз бериш бюллетенига “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 14 мартдаги қарорларида кўрсатилган масаланинг матни киритилди ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари “ҳа” ёки “йўқ” деб кўрсатилди.
Шунингдек, овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисида ҳам тушунтириш берилади. Овоз бериш бюллетенларини кўзи ожиз овоз берувчилар томонидан тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида трафаретлар ҳам тайёрланади. Овоз бериш бюллетенлари референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотга мувофиқ референдум округи бўйича овоз берувчилар сонини, шу жумладан референдум округи ҳудудида истиқомат қилаётган кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилларда овоз бериш бюллетенларини тайёрлаш бўйича эҳтиёжни инобатга олган ҳолда чоп этилади.
Янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларини аниқлаб олиши учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир.
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси Матбуот хизмати