Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: кўп қаватли уй мулкдорларнинг хавфсиз ва қулай шароитларини яратиш мақсадида 70 дан ортиқ Бошқарув сервис компаниялари сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилоятда 161037 мингдан зиёд хонадондан иборат 4929 та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, уларга 74 та бошқарув сервис компаниялари ҳамда 16 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.
Шундан 4467 та кўп квартирали уйлар (91%) бошқарув сервис компаниялари томонидан, 98 та кўп квартирали уйлар ширкатлар томонидан ва 27 таси эса бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилади.
Кўп квартирали уйларнинг 337 таси бошқа ташкилотлар тасарруфидаги уйлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябр кунида “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жойй фондини 2022-2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-522-сон Қарори тасдиқланган бўлиб, ушбу қарорга асосан, Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 27 сентябрь кунида “Тошкент вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022-2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 521-10-0-Q/22-сонли Қарори тасдиқланган.
Қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
Вилоятдаги кўп квартирали уй-жой фондини 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 153 та уйларнинг 141 минг метр квадрат том қисмини мукаммал ва жорий, 328 та уйларнинг кириш йулаклари, 29 та уй ичидаги муҳандислик тармоқларини таъмирлаш, 90 та ертула қисмидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, 153 та уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш, 215 та темир эшиклар ва 215 та кодли қулфлар ҳамда 288 та электр тақсимловчи шитлари таъмирланган.
Қиш мавсуми кириб келиши билан, кўп қаватли уй мулкдорларнинг хавфсиз ва қулай шароитларини яратиш мақсадида, уйларнинг 980 та фрамуга ойналарига плёнкалар тортилди, 741 та кириш йўлакларидаги темир эшикларга пружина ёпиш механизмлари, кириш йўлакларидаги тунги ёритиш чироқларига 608 дона энергия тежамкор ҳаракат датчиклари ўрнатилди ҳамда қор-музламалар махсус техник-ускуна воситалардан фойдаланган ҳолда тозаланиб, қум-туз қоришмалари сепиб чиқилмоқда. Белгиланган режа-график асосида ишлар давом эттирилмоқда.
Бугунги кунда 7/24 режимда фаолият юрутувчи вилоятнинг марказий “1055”, 95 143 20 56 диспетчерлик хизмати ҳамда вилоятдаги 74 та бошқарув сервис компанияларинининг авария ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларинин кўриш билан шуғулланувчи диспетчерлик хизматлари йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, бошқарма ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, жойларда авария диспетчерлик хизматлари фаолияти, уларнинг махсус асбоб-анжомлар билан таъминланганлиги, вужудга келган авария ҳолатларини бартараф этиш бўйича ишларнинг олиб борилиши кунлик ўрганиб чиқилмоқда.
Иссиқлик таъминоти бўйича
Вилоятдаги жами 3132 та кўп квартирали уйлар (64%) ва 116427 та ҳонадонлар (72%) иссиқлик таъминоти билан таъминланган. Шулардан:
Марказий ва локал қозонлар ёрдамида – 2182 та (44%) уйлар 82222 та (51%) ҳонадонлар.
Икки контурли қозонлар ёрдамида – 950 та (19%) уйлар 34144 та (21%) ҳонадонлар.
Вилоятда 49 та қозонхоналар мавжуд бўлиб, ҳозирда 46 таси (94%) ишга туширилган. Қолган 3 та қозонхоналарда ПҚ-5118-сонли қарорига асосан ва 1 тасида иссиқлик қабул қилувчи истемолчининг ички тармоқларида реконструкция ишлари амалга оширилмоқдаҳамда 1 тасида истемолчи томониданрад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “2018–2022 йиларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги
ПҚ–2912-сонли қарори асосида жами 3 млрд 207 млн сўм Давлат бюджети маблағлари эвазига 2,99 км иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирлаш режалаштирилган Жумладан:
Шундан, 3 млрд 100 млн сўм маблағлар ўзлаштирилган бўлиб, 1,6 км узунликдаги иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилган.
Шу билан бирга иссиқлик манбаи корхонасининг ўз маблағлари ҳисобидан 31 та қозонхоналар, 47 та қозонлар ва 72,296 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, мазкур режага нисбатан 31 та қозонхоналар (100%) га, 47 та қозонлар (100%) га ва 72,296 км иссиқлик тармоқлари (100%) га жорий таъмирдан чиқарилди.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати