September 24, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: “Кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатиш соҳасига оид саволларингиз борми?” мавзуида жонли мулоқотда учта фуқаролар томонида ёзма мурожаати бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ

Бош саҳифа | Главная страница

2022 йил 21 сентябрь куни соат 11:00да Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазир ўринбосари Озода Жўраева ва бошқа мутасаддилар иштирокида “Кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатиш соҳасига оид саволларингиз борми?” мавзуида жонли мулоқот ўтказилди.

Жонли мулоқотда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Фуқаролар Мурод Туйчиев ва Улбосин Толипова ҳамда Тошкент тумани “Уч қаҳрамон” мавзесидан Қаҳрамон Қўчқоровлар томонидан ёзма мурожаат келиб тушган.

Фуқаро Мурод Туйчиев қуйидаги мазмунда – Сизга саволим Чирчиқ шаҳар 3 мкрн домларига қадам босиб мавжуд вазиятни коринг илтимос – деб, мурожаат йўллаган. (Фуқаронинг мурожаати таҳрирсиз эълон қилинмоқда).

Фуқаро Улбосын Толепова – Ассалому алайкум. Чирчиқ шахридан Талипова Умида 30чи махалла Ифтихор.Сиз бошлаган ҳамма муаммолар бизда.Бошқарув кампаниясига, яни ООО УК МУНТОЗ СЕРВИСга 2020 йилда казирги кунда уткизган, аммо хеч ханака ишлар, куз кишга таергарлик тугрисида даже не думает. Чирчик шахри 2чи кичик дахаси 5-6-7-8-домлар олди кириш йўлаги.иситиш системаси.том кисмига умуман УК томонидан ишлаш тугули узимизга тамирлаш ишларини бажаришга рухсат йук екан.Уз хисобимиздан епадиган булсак квартплатадан списание акт йук дейди шу тугрими – деб, мурожаат йўллаган.(Фуқаронинг мурожаати таҳрирсиз эълон қилинмоқда).

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев томонидан юқорида қайд этилган муаммони тезкорлик билан бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги ва уларнинг олдини олиш мақсадида тегишли масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Натижаси юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш вазифаси топширилди.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жами 914 та кўп квартирали уйлардан 903 тасига 12 та: “Мумтоз сервис Чирчиқ шаҳар”, “Гузал шаҳрим гулласин”, “Инова про”, “Хислат омад”, “Chirchiq new kov servis”, “Чирчик тезкор хизмат”, “Perfect Beaver Intenition”, “Чирчик янги нур сервис”, “Хақиқи обо”, “Eng zo‘r”, “Гулистон обод”, “Маҳалламиз гулласин ” Бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади.

“Eng zo‘r” Бошқарув сервис компаниси 2022 йил 14 июлда ташкил топган. Ушбу БСК “Турон” МФЙда жойлашган 23 та кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Уйлар 4 қават ва 116 та кириш йўлакларидан иборат бўлиб, жами 1477 та хонадонларда 5908 нафар фуқаро истиқомат қилади.

Ҳозирги кунда “Тинчлик” МФЙ ҳудудида 31-сонли кўп қаватли уйнинг аҳолиси билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Эркин танлов асосида “Eng zo‘r” МЧЖ, “Мумтоз сервис чирчиқ шаҳар” МЧЖлар ўз таклифини аҳолига билдириш натижасида аҳоли томонидан овоз йиғиш ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Таклиф этилаётган “Eng zo‘r” МЧЖ бошқарув сервис компаниясининг 6 нафар ишчи-ходимлари томонидан 31-сонли кўп қаватли уйнинг туташ ҳудудини тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Жами 3210 квадрат метр ҳудуддан кесилган шох-шаббалар ,чиқиндилар олиб чиқилди 120 квадрат метр иригация тармоқлари тозаланиб тартибга келдтирилди.

Маълумот учун, “Eng zo‘r” БСКнинг 24/7 кўрсатувчи диспетчерлик хизмати телефон рақами 91 779-29-32

БСК раҳбари Гулнора Эгамқулова, тел.: 90 005-81-10

Манзили: “Турон” МФЙ 4-кичик ноҳия 25-уй.

“Мумтоз сервис Чирчиқ шаҳар” МЧЖ бошқарув сервис компаниси 2022 йил 07 июнда ташкил этилган. Ушбу БСК “Ифтихор”, “Лола”, “Қуёш”, “Юлдуз” МФЙларга, жумладан, 184 та уй 8620 та хонадон эгаларига хизмат қилиб келмоқда.

184 та кўп квартирали уйлар 4 қаватдан иборат, уларда жами 274 та кириш йўлаклари мавжуд 11932 нафар фуқаро истиқомат қилади.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврида Бошқарув сервис компанияси томонидан “Ифтихор” МФЙда жойлашган 1-сонли кўп қаватли уйнинг марказий оқова сув қувури мукаммал таъмирланди. Қувурнинг диаметри Ø50 мм, узунлиги 100 м.

“Ифтихор” МФЙда жойлашган 3-сонли кўп қаватли уйнинг (8 та кириш йўлаги 80 та хонадон) том қисм 1520 квадрат метрга юмшоқ қоплама (фольгаизол) билан мукаммал таъмирланди.

“Ифтихор” МФЙда жойлашган 11-; 15-; 9-; 12 сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми жорий таъмирланган.

“Лола” МФЙда жойлашган 43-сонли кўп қаватли уйнинг (4 қават 4 та кириш йўлаги 48 та хонадон) том қисм 1520 квадрат метрга юмшоқ қоплама (фольгаизол) билан мукаммал таъмирланди.

“Лола” МФЙда жолашган 22-сонли кўп қаватли уйнинг 8 та кириш йўлаклари мукаммал таъмирланди.

Ҳозирги кунда ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда Бошқарув сервис компанияси томонидан жорий йилнинг 15 октябрига қадар режа графикга кўра “Ифтихор” МФЙда жойлашган 5-; 6-; 7-; 8-сонли кўп қаватли уйларнинг жами 160 квадрат метр том қисмини жорий таъмирлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–5118 сонли қарорига асосан, 2 кичик ноҳияда жойлашган 5-; 6-; 7-; 8-сонли кўп қаватли уйларнинг ички иссиқлик тизими маҳаллий бюджет маблағлари асосида таъмирлаш иш режасига мувофиқ, 2023 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, “Ифтихор” МФЙ, 17 та кўп квартирали уй 1082 та хонадонларга “Мумтоз сервис Чирчиқ шаҳар” БСК томонидан хизмат кўрсатилади.

24/7 кўрсатувчи диспетчерлик хизмати телефон рақами 70 714-47-85, 95 199-19-99

БСК раҳбари Абдуллаев Абдужалил Абдурахмон ўғли, тел.: 90 005-81-10

Манзили: 2-кичик ноҳия “Ифтихор” МФЙ биноси олдида.

“Кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатиш соҳасига оид саволларингиз борми?” мавзуида жонли мулоқотда Тошкент вилояти Тошкент тумани “Уч қаҳрамон” мавзесидан Фуқаро Қаҳрамон Қўчқоров томонидан – Биз кўп қаватли уйларда турамиз. Бизнинг уйларимизга ҳеч ким хизмат кўрсатмайди. Айрим ҳолларда ертўла ёки шахталарда турбалар тешилса ўзимиз қўшнилар билан пул йиғиб қилдирамиз. Биз шу ҳолатда ўзимиз яшашимиз мумкинми? – деб, йўллаган мурожаати бўйича (Фуқаронинг мурожаати таҳрирсиз эълон қилинмоқда) Бошқарма бошлиғи бошчилигида “ишчи гуруҳ” аъзолари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Дархон” МФЙда жойлашган 4 та кўп квартирали уйлар бошқарув ташкилотига бирикмагани ҳамда туташ ҳудудларини ободонлаштириш лозимлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Тошкент туманидаги 38 та уйларга хизмат кўрсатувчи “Обод Таъмир Хизмат” БСК ишчи-ходимлари ҳудудий Ободонлаштириш бўлими билан ҳамкорликда мазкур уйларнинг туташ ҳудудларини тозалаш, ҳудудда жойлашган болалар майдончасини ободонлаштириш, шунингдек, мурожаатда келтирилган уйнинг ертўла қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шундан сўнг, “Уч қаҳрамон” МФЙ ҳудудидаги мулкдорлар билан бошқарув ташкилотига бириктириш бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда бошқарув ташкилотларининг афзалликлари тўғрисида ахборотлар ва йиғма материаллар тарқатилиб, “Обод Таъмир Хизмат” Бошқарув сервис компанияси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборот алмашилинди.

Бундан ташқари, 2022 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-581 сон Қонунига асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазир ўринбосари Озода Жўраева ҳамда Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” томонидан Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Дархон” МФЙда жойлашган 4 та кўп квартирали уйнинг мулкдорларига Бошқарув усулини танлаш бўйича “Сайёр учрашув” ўтказилди.

“Дархон” МФЙда жойлашган 4 та кўп квартирали уйнинг мулкдорлари йўлланган мурожаатларида кўрсатиб ўтилган ҳар бир уйнинг коммуникация, том, ертўла, фасад қисмлари, ободонлаштириш каби муаммоларни “Ишчи гуруҳ” томонидан тавсия этилаётган “Обод Таъмир Хизмат” Бошқарув сервис компанияси бартараф этган.

Жумладан, 2021-2022 йил мобайнида 4 та кўп қаватли уйларнинг том қисми мукаммал таъмирланган.

Хусусан, маврелат, самарец, доска, стропила, конёк, тарнов, профнастил хомашёлар ишлатилган.

Тавсия этилаётган “Обод Таъмир Хизмат” Бошқарув сервис компанияси томонидан 1-, 2-, 3-, 4-сонли уйларнинг туташ ер участкалари ободонлаштирилиб, ертўла қисмидаги авария ҳолатига келиб қолган сув оқова тармоқларида диаметри Ø150 мм, узунлиги 5 метр, 1 та отвод, 2 та вентел, битта тройник диаметри Ø150 мм бўлган қувурининг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.

“Ишчи гуруҳ” томонидан 4 та кўп квартирали уйнинг мулкдорлари билан “Сайёр учрашув” ўтказилди.

Учрашувда дастлаб Вазир ўринбосари Озода Жўраева уй мулкдорлари томонидан илгари йўлланган мурожаатдаги том қисми, ертўла, ободонлаштириш, суғориш тизимларидаги ҳамда Ширкат фаолияти муаммоларини бартараф этилиши бўйича тегишли масъул раҳбар-ходимларга топшириқ берилгани, унинг ижроси бўйича келиб ўрганилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

– Эндиликда бундай муаммоларни бартараф этишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида Бошқарув сервис компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилди. Уларнинг асосий функционал фаолияти шундан иборатки, Сизлар томонидан санаб ўтилган сув қувурлари, ер тўла, электр тармоқлари, иссиқ ва совуқ сув тармоқлари, туташ ер участкаларини ободонлаштириш каби муаммоли тизимларни тартибга солиниб, доимо ислоҳ қилиниб, борилади.

Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш ҳамда улардан йиғилаётган мажбурий бадал тўлов маблағларини шаффофлигини таъминлаш мақсадида, Вазирлик томонидан “Менинг уйим” Биллинг тизими жорий этилди. – деди, вазир ўринбосари Озода Жўраева.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати