August 15, 2022

"Uzbekistan GTL" заводининг бўш иш ўринларга олий таълим муассасалари битирувчилари ва ёш мутахассислар таклиф этилади

Русский

“Uzbekistan GTL” компаниясига ишга кириш истагида бўлган номзодларни онлайн рўйхатдан ўтказиш учун расмий ва ягона jobs.uzgtl.com янгиланган онлайн платформаси ишга туширилди.

Рўйхатдан ўтиш 3 босқичда амалга оширилади.

Бунинг учун номзод:

1. Мутахассислигига мос бўлган касб йўналишини танлаши.

2. Резюме юбориши ва сўралган анкета маълумотларини тўлдириши.

3. Онлайн тест топширишлари лозим бўлади.

Аввало Компаниянинг расмий веб-сайти uzgtl.com нинг “Карьера” саҳифасига кириб, “Резюме юбориш” тугмасини босиш ва мантиқий кетма кетликда сўралган маълумотлар номзод учун қулай бўлган тилда киритилади.

Мутахассислик бўйича таклиф этилаётган йўналишлардан бири танланиб, унга қўйилган талаб ва вазифалар билан батафсил танишиб чиқилгач, “Мурожаат қилиш” тугмаси босилади.

Сўралган анкета маълумотлари киритилгач, “резюме” юкланади. Сўнг “Юбориш” тугмаси босилади. Анкета маълумотлари қабул қилингач, танланган йўналиш бўйича бирламчи онлайн тест саволлари тақдим этилади. Онлайн тест саволларига жавоб бериш учун 1 соат тақдим этилади.

Агар номзоднинг мутахассислиги ва/ёки иш тажрибаси Компанияда мавжуд бўлган вакант иш ўринларининг мезонларига тўғри келса ҳамда тест натижалари ижобий бўлса, бир ҳафта ичида электрон почта ёки қолдирилган телефон рақамлари орқали Компаниянинг масъул ходимлари боғланишади.

Агар ушбу муддат ичида номзод билан Компания вакиллари боғланишмаса, номзоднинг анкета маълумотлари ва тест натижалари вакант иш ўринларига ишга қабул қилиш учун етарли эмас, деб ҳисобланган бўлади. Номзод ўз устида пухта тайёрланган ҳолда 3 ойдан сўнг қайта рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади.

Қоғоз шаклидаги, электрон ва тезкор почта орқали тақдим этилган резюме ва маълумотномаларни юбориш тавсия этилмайди.

Ишга кириш истагида бўлганлар фақатгина jobs.uzgtl.com онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтиши, тест синовларини муваффақиятли бажариши ва Компаниянинг истиқболли кадрлар заҳирасига ва жамоаси сафига қўшилиши мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати