July 22, 2019

Мўжизакор табиат “оналар кўз ёши”ни тасвирлайди

Табиатни биз доимо онага қиёслаймиз. Мурғак жон она вужудида яралганидан бошлаб, ташқи оламнинг нодирликларини ўзига сингдира бошлайди. Бизни инсон сифатида шакллантирувчи омилларни ўрганамизу, ўша онага қиёслаганимиз- табиатнинг бир бўлаги эканлигимизни масъулият билан ҳис этишга, чуқурроқ ўйлашга кўпинча эътибор бермаймиз. Техник тараққиётнинг ютуқларидан қанчалик сармаст бўлмайлик она табиатнинг мўъжизаларидан туядиган завқу-шавқнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Бунга урмон ҳужалиги ҳудудидаги гўзалликлар мисолида ҳам гувоҳ бўламиз!