UTS
@urmon_news
29 posts

Ўзбекистонга хорижий инвеститсиялар жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германияда халқаро конференсия ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасига хорижий инвеститсиялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германия Федератив Республикасида халқаро конференсия ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Фозилмон ДУХда УХИТИ олимлари томонидан ташкил этилган оналик боғ

Экоҳаракат уйғонди: экодепутатлар дарахтларни кесишга мораторий жорий этмоқчи

Экологик ҳаракат депутатларининг ташаббускор гуруҳи Экологик партия билан биргаликда Қонунчилик палатаси муҳокамасига мамлакат бўйлаб дарахтларни кесишга уч ойлик мораторий жорий этиш мурожаатини киритмоқчи. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг "Правда Востока" нашри хабар берди.

Мўжизакор табиат “оналар кўз ёши”ни тасвирлайди

Табиатни биз доимо онага қиёслаймиз. Мурғак жон она вужудида яралганидан бошлаб, ташқи оламнинг нодирликларини ўзига сингдира бошлайди. Бизни инсон сифатида шакллантирувчи омилларни ўрганамизу, ўша онага қиёслаганимиз- табиатнинг бир бўлаги эканлигимизни масъулият билан ҳис этишга, чуқурроқ ўйлашга кўпинча эътибор бермаймиз. Техник тараққиётнинг ютуқларидан қанчалик сармаст бўлмайлик она табиатнинг мўъжизаларидан туядиган завқу-шавқнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Бунга урмон ҳужалиги ҳудудидаги гўзалликлар мисолида ҳам гувоҳ бўламиз!

Ўрмонда Денгииз сатҳидан 3600метр баландликда кўпкари

Семинарнинг иккинчи куни яйловлардаги ўрмончилар билан учрашув бўлиб ўтди ҳамда ўрмончилар ташаббуси билан денгиз сатҳидан 3400-3600 метр баландликда жойлашган яйлов бағрида кўпкари ташкил этилди

“ЧОДАК” ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ, ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ ИККИ КУНЛИК СЕМИНАР

Ўрмон хўжалиги Қўмитаси мутахассислари куни кеча 20-21 июл кунлари Наманган вилояти, Поп тумани, Пардатурсун қишлоғи “Чодак” дам олиш масканида бўлиб ўтган илмий-амалий ўқув семинарида бўлиб қайтишди. Доривор ўсимликларни кўпайтириш ва қайта ишлаш, чорвадорлар, яйловлардаги муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилишга қаратилган семинарда мутахассислар билан бир қаторда ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди. Табиат гўзаллиги ҳамоҳанглигида ўтган мазкур ўқув-амалий семинарида чўпонлар билан юзма-юз суҳбатлар ташкил қилиниб, маҳаллий экспертлардан иборат мутахассислар чорвадорларни қийнаётган масалалар юзасидан маслаҳатлар беришди ва таклифлар тингланди.

Денгиз сатҳидан 3600 метр баландликда кўпкари

Семинарнинг иккинчи куни яйловлардаги ўрмончилар билан учрашув бўлиб ўтди ҳамда ўрмончилар ташаббуси билан денгиз сатҳидан 3400-3600 метр баландликда жойлашган яйлов бағрида кўпкари ташкил этилди.

Денгиз сатҳидан 3600 метр баландликда кўпкари

Семинарнинг иккинчи куни яйловлардаги чорвадорлар билан учрашув бўлиб ўтди ҳамда чорвадорлар ташаббуси билан денгиз сатҳидан 3400-3600 метр баландликда жойлашган яйлов бағрида кўпкари ташкил этилди.

“ЧОДАК” ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ, ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ ИККИ КУНЛИК СЕМИНАР

Ўрмон хўжалиги Қўмитаси мутахассислари куни кеча 20-21 июл кунлари Наманган вилояти, Поп тумани, Пардатурсун қишлоғи “Чодак” дам олиш масканида бўлиб ўтган илмий-амалий ўқув семинарида бўлиб қайтишди. Доривор ўсимликларни кўпайтириш ва қайта ишлаш, чорвадорлар, яйловлардаги муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилишга қаратилган семинарда мутахассислар билан бир қаторда ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди. Табиат гўзаллиги ҳамоҳанглигида ўтган мазкур ўқув-амалий семинарида чўпонлар билан юзма-юз суҳбатлар ташкил қилиниб, маҳаллий экспертлардан иборат мутахассислар чорвадорларни қийнаётган масалалар юзасидан маслаҳатлар беришди ва таклифлар тингланди.

Табиатга муҳаббат - ватан туйғусини уйғотади

Юртимиз мана шундай гўзал табиати ва ноёб биологик ресурслари билан ажралиб туради. Мамлакатимизда беш мингга яқин ўсимлик, қарийб ўн олти мингга яқин ҳайвонот тури учрайди. Уларнинг аксар қисми ноёб бўлиб, фақат бизнинг минтақамиздагина мавжуд. Мамлакатимизда бир неча ўнлаб қўриқхона, миллий табиат боғлари, ноёб ёввойи ҳайвонларни асраш ва кўпайтиришга ихтисослашган марказлар, доривор ўсимликлар етиштириб қайта ишлайдиган ҳудудлар ва қўриқхоналар майдони кенгайтирилди. “Чодак” дам олиш масканида бўлиб ўтган “Доривор ўсимликларни экиш, териш, қуритиш ҳамда яйловларда чорвадорларда учраётган муаммолар” мавзусида икки кунлик ўқув-амалий семинар ҳам юқоридаги чора- тадбирларнинг давоми сифатида кўрилади ва яшил табиатга инсон...