“ЧОДАК” ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ, ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ ИККИ КУНЛИК СЕМИНАР

Ўрмон хўжалиги Қўмитаси мутахассислари куни кеча 20-21 июл кунлари Наманган вилояти, Поп тумани, Пардатурсун қишлоғи “Чодак” дам олиш масканида бўлиб ўтган илмий-амалий ўқув семинарида бўлиб қайтишди. Доривор ўсимликларни кўпайтириш ва қайта ишлаш, чорвадорлар, яйловлардаги муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилишга қаратилган семинарда мутахассислар билан бир қаторда ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди. Табиат гўзаллиги ҳамоҳанглигида ўтган мазкур ўқув-амалий семинарида чўпонлар билан юзма-юз суҳбатлар ташкил қилиниб, маҳаллий экспертлардан иборат мутахассислар чорвадорларни қийнаётган масалалар юзасидан маслаҳатлар беришди ва таклифлар тингланди.

Қолаверса ушбу дам олиш масканида жойлашган экотуризм ҳудудлари таҳлил қилиниб туристлар ва инвесторлар эътиборини жалб қилиш мақсадида дам олиш объектидаги шарт-шароитлар ўрганилди.

Тадбир дастури икки кун давом этиб, унинг биринчи кунида семинарнинг очилиши, спикерларнинг чиқиши, қатнашчиларни экотуристик ҳудудлар ва ҳудуддаги доривор ўсимликларни қай тариқа етиштириш ва қайта ишлаш жараёни билан таништирилди.

Суратларда: Шифобаш доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази бош директори А. Маматкаримов, Поп ўрмон хўжалиги директори Х.Абдусатторов, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бош мутахасиси А. Раҳматовлар.