July 22, 2019

Табиатга муҳаббат - ватан туйғусини уйғотади

Юртимиз мана шундай гўзал табиати ва ноёб биологик ресурслари билан ажралиб туради. Мамлакатимизда беш мингга яқин ўсимлик, қарийб ўн олти мингга яқин ҳайвонот тури учрайди. Уларнинг аксар қисми ноёб бўлиб, фақат бизнинг минтақамиздагина мавжуд. Мамлакатимизда бир неча ўнлаб қўриқхона, миллий табиат боғлари, ноёб ёввойи ҳайвонларни асраш ва кўпайтиришга ихтисослашган марказлар, доривор ўсимликлар етиштириб қайта ишлайдиган ҳудудлар ва қўриқхоналар майдони кенгайтирилди. “Чодак” дам олиш масканида бўлиб ўтган “Доривор ўсимликларни экиш, териш, қуритиш ҳамда яйловларда чорвадорларда учраётган муаммолар” мавзусида икки кунлик ўқув-амалий семинар ҳам юқоридаги чора- тадбирларнинг давоми сифатида кўрилади ва яшил табиатга инсон меҳр-муҳаббатини оширишга хизмат қилади, ватан туйғусини уйғотади, уни меҳнат ва жасоратга ундайди.