Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари А.Хамзаев бошчилигида Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказилди.
Самарқанд вилоятида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди. Aнъанага кўра, вилоятдаги барча ўрмон хўжалиглари раҳбарлари ерта тонгдан вилоятнинг ўрмон хўжалиги табиат қўйнида йиғилди. Сайёр қабул том маънода одамларни ешитиш кайфиятига қурилган. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, давлат идоралари халқни ешитяпти. Кимгадир ёқар, кимгадир ёқмас, аммо бу учрашувлар одамларнинг ёдида қоляпти. Сўнгги пайтларда бир неча бора тилга олинганидек, боқиманда, ишёқмас фуқаролар қаторида ҳақиқатан ҳам муҳтожлар, оғир ҳолатга тушиб қолган одамлар билан юзма-юз бўлишга тўғри келяпти.
Масалан, Холиқова Барно Туроповнани мисол қилиб оладиган бўлсак хоргин ҳолатда кириб келди. Бу аёлнинг илк ҳолатиёқ меҳнатда тобланган, ишдан қочмайдиганлар хилидан эканлигини исботлаб турибди Холиқова Барно опа турмушидан ажраган, уч нафар фарзандниниг онаси бир нафар ногирон фарзандини парваришлаб келмоқда. Ёлғиз боши билан болалар тарбияси, ўқиши, яшашидан ортиб, уйини таъмирлаб олишга қурби йетмаётган екан. “Менга биттагина хонанинг ешик-деразаси, пол ва шифти учун ёрдам берсангиз”, деди аёл. А.Хамзаев унинг вазиятини инобатга олиб, ҳомийлик ёрдами кўрсатилишини маълум қилди.
Сайёр қабулда фуқароларимиз мурожаат қилган масалалар, асосан, ижара шартномаси асосида ер ажратилишида амалий ёрдам бериш тўғрисида бўлди.