November 11, 2019

САЙЛОВ 2019

“Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” юзасида тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

_______________________________________

Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси томонидан “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

__________________________________

Тарғиботни амалга оширишда барча илғор технологиялардан, жумладан давра суҳбатлари, семинарлар учрашувлар, бевосита мулоқотлар, конференциялар, ўқув дарслари ва викториналар ўтказиш орқали аҳолининг сайловларда фаол иштирок этишига ва мамлакат тақдири учун дахлдорлик туйғусини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

______________________________________

Жумладан, жорий йилнинг 11-ноябрь куни Узун туман адлия бўлими томонидан Узун туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимларига " Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар" мавзусида ҳамда "Мен шахсан ўзим овоз бераман" "Менинг овозим ватаним келажаги" мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловнинг аҳамияти ва мазмун моҳияти ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил тушунчалар берилди.

___________________________________

Шунингдек, ходимларга айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этиши, тегишли комиссиянинг камида икки нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилиши тушунтирилди.

___________________________________

Узун туман адлия бўлими