Авазов
@user-2527
14 posts

''Тўй хашам ва маросимларни ўтказиш тўғрисида''ги Низом талаблари аҳолига етказилмоқда.

Олий мажлис палаталари Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрь кунги қўшма қарори билан “Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом тасдиқланган эди.

"Ногиронлар куни" муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

2019 йилнинг 02 декабрь куни, Сариосиё тумани хокимлиги томонидан 2019 йил 3 декабрь "Ногиронлар куни" муносабати билан байрам тадбири ўтказилди, тадбирда туман адлия бўлими иштирок этиб, ногиронларга ўз табрикларини билдиришиб, кўтаринки руҳда ўтказилишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИ БИНОСИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИНДИ.

Узун туман адлия бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 28 ноябрь куни тумандаги 733-сонли участка сайлов комиссияси биносига борган ҳолда мониторинг ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун моҳияти ва аҳамияти тушунтирилиб, сайлов участкаси фаолияти давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича комиссия аъзоларига аниқ кўрсатмалар берилди.

Тадбиркорлар ўртасида сўровномалар ўтказилди.

Жорий йилнинг 19-ноябрь куни Узун туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоят адлия бошқармасининг топшириғига асосан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасида мавжуд тизимли муаммоларни ҳал этиш мақсадида туманда мавжуд тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровнома ва тарғибот тадбири ўтказилди.

“Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” мавзусида кенг жамоатчилик диққатига маъруза ўқиб эшиттирилди.

Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Ушбу сиёсий тадбир «Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар!» шиори остида ўтказилмоқда.

САЙЛОВ 2019

“Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” юзасида тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА.

Жорий йилнинг 9-ноябрь куни Узун туман адлия бўлими ҳамда “Оила” илмий-тадқиқот маркази билан биргаликда ёш келин-куёвларга Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори (КҚ-592–III/2736–III-сон, 14.09.2019 й.) билан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари юзасидан тарғибот тадбири амалга оширилди.

“САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР” ЮЗАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси томонидан “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

“МЕН ШАХСАН ЎЗИМ ОВОЗ БЕРАМАН” МАВЗУСИДА АҲОЛИНИНГ САЙЛОВГА ОИД ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ВА МАЪДАНИЯТИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси томонидан “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида тарғибот тадбири амалга оширилди.

Жорий йилнинг 28-сентябрь куни Қишлоқ ҳўжалик касб-хунар коллежи биносида туман адлия бўлими, туман ИИБ, туман маъмурий суди, туман прокуратураси ходими ҳамда "Оила" илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда тарғибот тадбири амалга оширилди.