November 28, 2019

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИ БИНОСИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИНДИ.

Узун туман адлия бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 28 ноябрь куни тумандаги 733-сонли участка сайлов комиссияси биносига борган ҳолда мониторинг ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун моҳияти ва аҳамияти тушунтирилиб, сайлов участкаси фаолияти давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича комиссия аъзоларига аниқ кўрсатмалар берилди.

Узун туман адлия бўлими