November 16, 2019

“Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” мавзусида кенг жамоатчилик диққатига маъруза ўқиб эшиттирилди.

Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Ушбу сиёсий тадбир «Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар!» шиори остида ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 16-ноябрь куни Узун туман адлия бўлими томонидан Узун дехқон (озиқ-овқат) бозорида радиоузел орқали кенг жамоатчилик диққатига “Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар" ҳамда Одам савдоси мудҳиш жиноят ва Самосуд (ўзбошимчалик билан жазолаш) мавзуларида тарғибот тадбирлари ўқиб эшиттирилиб, 2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловнинг аҳамияти ва мазмун моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Узун туман адлия бўлими