November 7, 2019

“САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР” ЮЗАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси томонидан “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

Жумладан, жорий йилнинг 7-ноябрь куни Узун туман адлия бўлими томонидан Узун туман ҳокимлигининг мажлислар залида " Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар" мавзусида ҳамда "Мен шахсан ўзим овоз бераман" , "Менинг овозим ватаним келажаги" мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловнинг аҳамияти ва мазмун моҳияти ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг навбатдаги 56-сессиясида "Узун тумани бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти ва Узун тумани Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказувчи Ягона участкаси сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Узун туман адлия бўлими