September 28, 2019

РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДА АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР ТУШУНТИРИЛДИ.

Жорий йилнинг 27-сентябрь куни тумандаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика Марказининг Сурхондарё вилоят Узун туман ҳудудий бўлинмаси” ва ёш келин-куёвлар ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу очилиш маросимида Узун туман адлия бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий-тадқиқот маркази билан биргаликда тарғибот тадбири амалга оширилиб. тадбир қатнашчиларига қонунчиликдаги сўнги қулайликлар ва ўзгартиришлар борасида сўз борди.

Тарғибот давомида, Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори (КҚ-592–III/2736–III-сон, 14.09.2019 й.) билан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом, 2019 йил 2 сентябрдаги "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-561 сон, "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-562-сон қонунлари, "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари, кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПҚ-4235-сонли қарорлари мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилиб, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоб берилди.

Узун туман адлия бўлими