November 6, 2019

“МЕН ШАХСАН ЎЗИМ ОВОЗ БЕРАМАН” МАВЗУСИДА АҲОЛИНИНГ САЙЛОВГА ОИД ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ВА МАЪДАНИЯТИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси томонидан “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказиш белгиланган.

Тарғиботни амалга оширишда барча илғор технологиялардан, жумладан давра суҳбатлари, семинарлар учрашувлар, бевосита мулоқотлар, конференциялар, ўқув дарслари ва викториналар ўтказиш орқали аҳолининг сайловларда фаол иштирок этишига ва мамлакат тақдири учун дахлдорлик туйғусини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 6-ноябрь куни Узун туман адлия бўлими томонидан Узун Маъиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида " Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар" мавзусида ҳамда "Мен шахсан ўзим овоз бераман" "Менинг овозим ватаним келажаги" мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловнинг аҳамияти ва мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

УЗУН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ