November 19, 2019

Тадбиркорлар ўртасида сўровномалар ўтказилди.

Жорий йилнинг 19-ноябрь куни Узун туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоят адлия бошқармасининг топшириғига асосан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасида мавжуд тизимли муаммоларни ҳал этиш мақсадида туманда мавжуд тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровнома ва тарғибот тадбири ўтказилди.

Сўровномаларни ўтказиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан берилган саволларга тегишли тушунтиришлар берилди.

Узун туман адлия бўлими