December 21, 2019

''Тўй хашам ва маросимларни ўтказиш тўғрисида''ги Низом талаблари аҳолига етказилмоқда.

Олий мажлис палаталари Кенгашларининг 2019 йил 14 сентябрь кунги қўшма қарори билан “Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом тасдиқланган эди.

Жорий йилнинг 21-декабрь куни ушбу Низом мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Узун туман адлия бўлими томонидан ёш келин-куёвлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилганларга, оилавий тадбирлар фақат бир кун соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилиши, унда 200 тагача, ош бериш маросимида 250 тагача киши қатнашиши, қўшалоқ тўй-ҳашамларда эса 250 тагача, ош бериш маросимида 300 тагача киши қатнашиши мумкинлигини, тўй-ҳашамларни ўтказувчи шахслар тадбирларни ўтказишдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши шартлигини алоҳида таъкидланди.

Узун туман адлия бўлими