January 5, 2020

Уйкунинг болалар хотира ва диккат жамлашга таьсири.

702.co.za

Уйқу инсонлар учун физиoлогик ҳолатдир.
Уйқу пайтида бутун организм ўзига энергия тўплайди. Яьни йуқотган энергиясини бутун организим бўйлаб қайта тақсимлайди. Бу қайта тўпланиш мия ва мускуллар учун жуда муҳим ҳисобланади. Ўзингизга маьлум уҳлаб турганингиздан кейин ақлингиз янада яхшироқ ишлайди гўёки мускулларингизда ҳам куч ҳосил бўлганга ўхшайди . Аслида ҳам шундай. Яни организмингиздаги сарфланмаган энергиялар бутун вужудингиз бўйлаб қайта тақсимланади.

Келинг болаларда уйқу ҳақида гаплашайлик.

Болалар учун уйқунинг қанчалик аҳамияти бор?

Болаларда ҳам уйқу вақтида энергия тақсимоти бўладими ?Албатта лекин болаларда ундан ҳам муҳими бўй ўсишини ва ақлий ривожланишни таминловчи гармонлар ишлаб чиқарилиш амалга оширилади.
Бу гармонлар балоғат ёшидан кейин тинчлантирувчи тасирга эга гормонлар билан ер алмашинади.


Болаларда уйқу етишмовчилигини англаш мумкинми?


Болалар кам воқит уҳлаганида ёки уйқусини сифати бузулганида ( уйқуда қўрқув, уйқу орасида уйғониб кетиш) уйқучан , ҳолсиз , ҳотира , фикирни бир жойга жамлаш бузилади, қарорсиз ,базан жаҳилдор базан тушкун кайфиятда , бош оғриши, мушакларида оғриқ, эснаш каби ҳолатлар кузатилади. Бу ҳолатлар катталарда ҳам кузатилади ва иш қобилиятини тушишига , омадсизликларни кўпайиб боришига олиб келади.


Аслида болаларда уйқу нормалари қандай бўлади?


Болаларда уйқу илк кечқурунги ва кундузги уйқуларга бўлинади. 4 ёшдан кейин кундузги уйқуга иҳтиёж қолмайди ва кечқурунги уйқу миқдори камайиб боради. Бу агар болангиз кундузи уҳлашни ҳоҳламаса ва 4 ёшдан катта бўлса уни мажбурлашни кераги йуқ. Нима учун чунки болани ақлий ва жисмоний ўсишини белгиловчи гормонлар уйқу пайитида ва айнан кечки соат 10 дан эрталаб 8-9 ларгача катта миқдорда ишлаб чиқарилади сонгра камайиб боради.
Чақалоқларда кечқурунги уйқу 8-9 соат , кундузги уйқу 8-9 соат бўлса, бола 4 ёшдан кейин кундузи уйқуга иҳтиёжи йўқ ва бунинг ҳисобига кечқурун 11-12 соат уҳлаши нормалдир. Бу уйқу вақти бола ўсиб боргансари янада камайиб 8-6 соатгача етади.
nutergia.co.uk


Болаларнинг уйқуси нормал бўлиши учун нималарга этибор бериш керак?


Болалар уҳлаши учун ётоқхонасини 24 C дан оширмаслик ва бу ҳонанинг ҳидини ҳушбўйлигини таъминлаш, қорни оч уҳлашига йўл қўймаслик , ва ухламасидан 2 соат олдин ҳазми қийин овқатлар емаслиги, агарда оч бўлса ва уҳлаш воқти яқин қолган бўлса ширинлик ва мевалар едириш керак, уҳлашига яқин ҳаракатли ўйинлар билан шуғулланмаслик, энг асосийси уйқу ва ётоқхонасини "жазолаш" мақсадида фойдаланилмаслик, ётоқхонасида телевизор бўлмаслигини сақлаш керак.

Достон Умаров