May 31, 2020

Талаба ўқишдан ташқари ишлаши қонунийми?

Мурожаат 1.
Ассалому алайкум мени саволим бор эди. Мен 1-курс магистурантман ва мактабда ўқишимга ҳалақит бермаган ҳолда ишлайман. Менга доимий ишчи қилиб қабул қилиб бўлмайди ва 10 соатдан ортиқ иш берилмайди қонунга тўғри келмайди ва таътил пуллари берилмайди деябди бу қанчалик қанунга тўғри келади.қолган курсдошларим бошқа туманда ишлайди уларга берилади дебди.


#жавоб
Ассалому алайкум, ҳурматли фуқаро. Сиз ҳафтасига 10 соат эмас ўқишдан бўш вақтларда ҳафтасига 40 соат ишлашга ҳақилисиз. Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигида бунга ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас. Фикримизни қуйидагича асослаймиз. Меҳнат кодексининг 77-моддасига кўра ўн олти (16) ёшга тўлган ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга.

✅Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг “Олий таълим тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами №1222 22.02.2003) 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкинлиги белгиланган. Бундан келиб чиқадики, талабалар бемалол ишлашлари мумкин.

✅ Юқорида айтганимиздек, талаба фақат ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин. МК 115-моддасига мувофиқ ходимнинг иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, 6 кунлик иш ҳафтаси жорий этилган корхона, муассаса, ташкилотларда кунлик 7 соат, 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этилганларда эса иш вақти кунлик 8 соатдан ортиқ бўлмаслиги шарт. Агар талабанинг бўш вақти етадиган бўлса, унга ҳеч қандай тўсқинлик мавжуд эмас. Шундай экан сиз ишлашингиз мумкин.

⚠️✅Бундан ташқари сизга меҳнат таътили учун ҳақ тўланади. Бунда Ўзбекистон қонунчилигида ҳеч қандай тақиқилар ўрнатилмаган. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, таҳсил олаётган ходимларга бир қатор имтиёзлар белгиланган. Фикримни ҳуқуқий асослайдиган бўлсам, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 249-моддасида Таълим муассасаларида ўқиётган ходимлар учун имтиёзлар ўрнатилаган.
Унга кўра сиз белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгасиз.