Газетамизнинг 46 сонида...
ДЎМБИРА ОВОЗИ ТУТСИН ОЛАМНИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида” ҳамда “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари том маънода мамлакатимиз маданий ҳаётида катта воқеа бўлди. Мазкур қарорлар халқимизнинг номоддий меросларини авлодларга етказиш, миллий туризмни янада ривожлантириш, шунингдек, халқлар орасида дўстлик, маданий гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, албатта. Қуйида соҳа мутасаддиларининг ушбу халқаро фестивалларни ўтказишдан кўзланган мақсад ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги мақолалари билан танишасиз.
-------------------------------------------------------------------
МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЛИК ЭЪЗОЗИ
Маълумки, юртимизда ҳунарманд¬чилик қадимдан тараққий этган, аждодларимиз ушбу соҳанинг кўплаб турлари билан фаол шуғулланган. Халқимиз ҳунар ўрганиб, турли бежирим буюмлар яратиш, кундалик ҳаётда асқотадиган жиҳозлар тайёрлаш, шу орқали ўз меҳнати билан одамларга наф келтиришни қадрият даражасига кўтарган. Ҳунармандчиликнинг у ёки бу йўналиши бир оила вакилларининг асосий машғулотига айланиши натижасида моҳир ҳунармандлар сулоласи юзага келган. Жойларда ўзига хос мактаблар шаклланган. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳунармандчиликнинг ўттиздан ортиқ йўналиши мавжуд. Ушбу йўналишларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юртимизда ва ундан ташқарида ташкил этилаётган кўргазмаларда муваффақият қозонаётгани сир эмас.
Давлатимиз раҳбарининг “Хал¬қаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори ана шу миллий ҳунармандчилик турларини, халқ бадиий-амалий санъатини ривожлантириш, қўлигул ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг меҳнати маҳсулларини кенг ¬тарғиб этишда долзарб аҳамият касб этиши шубҳасиз.
--------------------------------------------------------------------
ЯККАБОҒНИНГ ШИФОБАХШ НЕЪМАТЛАРИ
Ундан болалик йиллари ҳақида сўрасангиз, юз-кўзида “шуълага интизор гиёҳдай ўсдим”, деган армон акс этади. Ҳаётнинг оғир синовлари уни жуда эрта улғайтирди. Онаси оғир дарддан вафот этгани боис врач бўлмоқчи эди, бироқ “кўрпага қараб оёқ узатиш”га тўғри келди – кичик шифокорликка ўқиди. Бир куни фармакология домласи талабаларни Ботаника боғига олиб бориб, ноёб ўсимликларни кўрсатар экан: “Гинко билоба – доришуносликнинг “тирик хазина”си, деди. Бу дарахт қадим замонлардан ёдгорлик бўлиб, баргидан мевасигача шифобахш экан. Хитой табобатида уч минг йил аввал ҳам ундан қон айланиши бузилиши, хотира, кўриш қобилияти сусайишини тиклашда фойдаланилган ва, ҳатто Гёте ҳам бу дарахтни шарафлаб шеър ёзган...
--------------------------------------------------------------------
СИМФОНИК МУСИҚА ОўУШИДА
Ҳафта бошида XXI аср мусиқа санъати муаммоларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция қатнашчилари ишига “оқ йўл” тилаган Ўзбекистон давлат консерваториясида яна бир тарихий анжуман — бешинчи халқаро Симфоник мусиқа фестивали ўз ишини бошлади. Фестивалда ўндан ортиқ хорижий мамлакатдан йигирма нафарга яқин таниқли композитор ва дирижёр иштирок этмоқда.
Тадбирнинг очилиш куни бўлиб ўтган симфоник мусиқа концертида Рашид Калимуллин (Россия), Андриан Петут (Австралия), До Хонг Куан (Вьетнам), Муратбек Бегалиев (Қирғизистон) каби чет эллик композиторлар ҳамда Мирсодиқ Тожиев, Рустам Абдуллаев, Ҳабибулла Раҳимов, Мустафо Бафоев каби ўзбекистонлик ижодкорларнинг асарлари янгради. Ўзбекистон халқ артисти Исмоил Жалилов раҳбарлигидаги Миллий симфоник оркестр (дирижёр Алибек Кабдураҳмонов) ижросида янграган куйлар мухлисларга завқ ва кўтаринки кайфият бағишлади.
--------------------------------------------------------------------
СУҲБАТ МУШОИРАГА АЙЛАНДИ
Куз айни йиғим-терим фасли. Далаларда сўнгги йиғим-терим юмушлари авжида. Фермеру ҳашарчиларнинг қўли қўлига тегмайди. Ижодкор, санъаткорлар улар ҳузурига ошиқади. Яқинда биз — бир гуруҳ ёзувчилар Самарқанднинг Пайариқ туманида бўлиб қайтдик. Туман марказидаги бу фермер хўжалиги далалари Қорасув ариғига, қўриққа туташ. Биринчи терим тугаган майдонлар қорайиб, терилмаган жойлар оппоқ бўлиб ўзига чорлаб турибди. “Навоий”, “Фаровон”, “Темир шайх”, “Гўзал” маҳаллаларидан ҳашарга чиққан ўттиз-қирқ чоғли теримчилар бир-биридан ортда қолмаслик учун бош кўтармай пахта термоқда. Ўн олти йилдан буён фермер хўжалигини бошқариб келаётган Фармон Тошев пахта, ғалла ва бошқа экинлар режасини ҳар йили ортиғи билан бажарар экан. 19 гектар ерга пахта эккан фермер камида юз миллион сўмлик даромадни кўзлаб турибди. Бир кунда 100-120 килодан пахта териб оила даромадига ҳисса қўшаётган ҳашарчилар кўпчиликни ташкил қиларкан.
ва бошқа бир-биридан қизиқ мақолаларнинг ўқишингиз мумкин!