Умрини адабиётга бахшида этган, халқ меҳрини қозонган ва адабий мероси билан миллий адабиёт хазинасини бойитган улкан адибларни пурвиқор тоғларга, азим дарёларга қиёслаймиз. Адабиётимизнинг атоқли намояндаларидан бўлган Исҳоқхон тўра Ибрат, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Ибройим Юсупов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуфни ана шундай азим дарёлар деб атагимиз келади...
Жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери, ўзбек фарзанди Жавоҳир Синдоров билан суҳбат
Шундай воқеалар бўладики, уларнинг акс-садоси узоқ вақтгача қулоққа чалиниб туради. Ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтган V Халқаро симфоник мусиқа фестивали ана шундай ҳис-ҳаяжонга тўла воқеликни қамраб олди.
Пойтахтимиздаги тасвирий санъат галереясида очилган Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалоловнинг “...Ва ўшанда барчаси бошланди” деб номланган кўргазмаси томошабинларда катта таассурот қолдирди. Экспозицияда муаллифнинг дизайн архитектураси, инсталляция, графика ва рангтасвир асарлари намойиш этилмоқда.
Абдуқаҳҳор Иброҳимов кенг қамровли ва мураккаб жанр бўлмиш драматургияда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг турли жанрларда ёзилган пьесаларини бир умумийлик, яъни қаҳрамонлар характерининг ёрқинлиги ва ўзига хослиги бирлаштириб туради. Ижтимоий мавқеи ва нуфузидан қатъи назар, ким бўлмасин – ҳамма учун ҳалоллик, тўғрилик бир хилда меъёр бўлиши зарурлиги ҳақидаги ғоя драматург пьесалари негизини ташкил этади.
Каромат буви саксондан ошганига қарамай, ҳамон чаққон эди. Қишлоқ тўй-маъракаларини батартиб, ортиқча дабдабасиз ўтказар, меҳмонлар ҳам, мезбонлар ҳам ундан рози бўлишарди. Момо асфальт йўлнинг икки томони ёқалаган қишлоқнинг барча ёш-яланг, қари-қартанг, хотин-халажига “олий бош қўмондон”, сўзига итоатда эди.
Яқинда Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети қошидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказида “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналиши тингловчиларининг филология фанлари номзоди, доцент Омонулла Мадаев билан учрашуви бўлиб ўтди.
1. Кимдир адабиётимиз юксалиш палласида деса, кимдир бунинг аксини тасдиқлайди. Сизнингча, қай бири ҳақ ва нега?
Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги олдидан
Вақтнинг учқурлигини қаранг, пойтахтдаги Марказий универсал магазин (МУМ)га кирмаганимга ҳам йигирма йилдан ошибди. Яқинда йўлим ўша томонга тушди. Очиғи, бунчалик чуқур таассурот оламан, деб сира ўйламагандим. Турфа моллар билан тўла қаторларни айланар эканман, чорак асрлик “жўшқин ривожланишимиз” кўз олдимдан худди кино тасмаси мисол ўтгандек бўлди. Олис хотиралар қайта уйғонди.