СЕНГА ҒОЙИБОНА ИШҚ БИЛАН ЎСДИМ
Унингсиз осмон ҳам туюлар мунгли.
Борлиқда бир гўзал тароват ҳоким,
Бирдан титраб кетар шоирнинг кўнгли.
Менинг ҳам ёш қалбим ошуфта, сармаст,
Осмонга бўй чўзган тоғлар мендан паст,
Мавж урган боғларнинг устидан алвон
Рангларини чаплар рассом табиат.
Қонга чўмилгандек кўринар ҳарён
Содир бўлган гўё машъум жиноят.
Аста-секин бошлар қидирувни ой.
Қуёш из қолдирмай кетган, ҳойнаҳой.
Ҳақиқатни ҳеч ҳам англамайди у,
У тағин боғларнинг бағрин тўлдирар
Аламли, оловли, қонли кўзёшга.
Жабрдийда куз-чи, бош эгар маҳзун,
Кўргани чоғ менинг дардли кўзимни.
Тинмай шеър ўқийман беун, беовоз,
Мезонларга осгим келар сўзимни.
Сўнгсиз душманларинг менга ҳам душман.
Сен мангу ёнимда бўлсанг агарда,
Осмонни ҳеч кимга бермас бир қушман.
Мен учун ҳаводек керакли дўстим!
Исминг Ҳақиқатдир, мен сени кўрмай,
Сенга ғойибона ишқ билан ўсдим.
Дўстим, узоқлашиб кетмагин мендан...
Уни аста олар қорнинг бағридан.
Оппоқ кўрпасининг иссиқ қаъридан.
Бобомнинг қабарган бармоқлари ҳам
Шундайин кунларга айтар шукрона.