ЎЗБЕК АДИБИНИНГ КИТОБИ ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИДА НАШР ЭТИЛДИ
Таниқли ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Жокчулук жана токчулук” (“Йўқчилик ва тўқчилик”) китоби Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳридаги “Турар” нашриётида педагогика фанлари доктори, профессор Абдукарим Муратов таржимасида қирғиз тилида чоп этилди.
Нашрдан адибнинг турли йилларда ёзилган, китобхонларга яхши таниш бўлган “Йўқчилик ва тўқчилик”, “Дунёнинг сири”, “Онамнинг юрти”, “Чоллар палатаси”, “Ё, Жамжид!”, “Чайладаги тўрт эркак”, “Омад”, “Қоғоз гуллар”, “Бир оқшом эртаги” каби асарлари ўрин олган.
Китобга сўзбоши ёзган Халқаро ТУРКСОЙ ташкилотининг Бош китоби, Қирғиз халқ ёзувчиси Султон Раев таъкидлаганидек, бу китоб туркий элларнинг маданиятларини бир-бирига янада яқинлаштириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Зеро, бу каби ижодий лойиҳаларни амалга ошириш халқларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга, адабий алоқаларни кенг ривожлантиришга хизмат қилади.