ЁШЛИКНИНГ СЕҲРЛИ ЭРТАГИ
Ҳаёт – қадим афсона, тоғ ғорида деви бор,
Сафарга чиққан ботир бардам бўлар, биродар.
Йўлда отинг тойилса ғайир эрса ҳамроҳинг,
Қароғингда кўзёшинг шабнам бўлар, биродар.
Ҳамманинг бир муроди, дер, паризод меники,
Хиёнатлардан дилинг пурғам бўлар, биродар.
Ғалаба суруридан бир қалқийди жўмард ҳам,
Оёқ остига боққан кам, кам бўлар, биродар.
Бунда бисёр сеҳргар, афсуни бор кўзида,
Жоду қилса хачир ҳам саман бўлар, биродар.
Ўзингни бос, туш тезроқ ҳоврингдан кенжа ботир,
Туғёнли дилинг гоҳи пурғам бўлар, биродар.
Кимлар кибру ҳаво-ла келди, кетди, на бўлди?
Ғалвирласанг, дўстинг бир рақам бўлар, биродар.
Сенинг билан сафарга яхши ният-ла чиқдик,
Садоқатинг бу йўлда бир шам бўлар, биродар.
Кўнгил тарҳиниким, ишқ расо қилди,
Тутиб ошиён дилимни ҳамнаво қилди.
Ичирди жон бодасидин, эди ўтлуғ,
Танимга чирмашиб оташ, сафо қилди.
Деюрдимки, бу янглиғ ўт мани ёқмас,
Муяссармен шу гулханга, ризо қилди.
Кезурмен масту беҳудлик аро бунда,
Ки, ишқсизлар демишларким: Худо қилди!
Дило, ёнгил, тўниб қолган маним эрмас,
Дилим тинглаб сазо берди, нидо қилди.
Мен бу гулга нигаҳбонлик шиор этдим,
Юрурмиш гап: ўзига бир жазо қилди!..
Мани ошиқлигим анга билинг – бахтим,
Деманг дўстлар: Хато қилди, хато қилди!
Кетар бўлсам сепинг мушкин мазоримға,
Десунларким: Ўзини у фидо қилди!..
Одамга нафс мудом кони балодир,
Бошингга маломат ёғилгай шундан.
Баридан бир бурда нонинг авлодир,
Ҳаромдан парҳез қил, кўрмай десанг ғам.
Дунёни шайтоний ишлар бузибдир,
Унинг найрангидан огоҳми инсон?
Қайдаки ғофиллар мажлис тузибдир,
Парҳез қил, эшитма, кўрма ҳеч қачон.
Кўпларга дил очдим ўзимдай билиб,
Нодўстлар етказди кўнглимга озор.
Ёнингда юрса гар у зот эшилиб,
Парҳезни унутма, бунда бир гап бор.
Ҳар рафтор, гуфторда меъёр муқаррар,
Биласан, биродар, қалтис замондир.
Ёмондан узоқ юр, тўкса ҳамки зар,
Балодан ҳазар қил, жонинг омондир.
Малоик сув тутиб олтин кўзада,
Тиловатлар қилиб сўнг ётар эди.
Бировнинг ҳаққига кўзин тикмаган.
Руҳини поклаб у суқ, ҳасадлардан,
Ўзига улуғвор ҳайкал тиклаган.
Фикрин юксалтириб чиқди аршларга,
Буюк бир қудратга тан берди бот-бот.
Беш вақт Каъбага бош урган мўмин,
Кўнгил истагига мот бўлди, ҳайҳот!
У чиндан Яздоннинг содиқ қулийди,
Молу мулк восвоси йўқ миясида.
Бир кун... намоз чоғи нотавон кўнгли
Кетди пайғамбарнинг оқ туясида...
Бу дунё биз билан торайиб қолмас,
Барчамиз кўтарган бу замин толмас.
Юзма-юз яшашга мажбурмиз, нетай,
Улкан йўқотишмас бу ҳолат ҳеч ҳам.
Бир бахил ногаҳон магар ўлибди,
Унинг ўрнин олар икки муттаҳам!
Минг бир йўлдан чиққач юксакка,
Не ишинг бор, бу – холис хизмат,
Сен-чи, э-воҳ, ҳаққим йўқ дея,
Киприк қоққан бир ондай қолди.
Биздан сўнг кўп баҳорлар келар,
Ишқ – кўҳна қисматнинг эрмаги.
Мен кимман – қишлоқи шеърпараст,
Сен ҳам бир бахтингни топарсан,
Кимнингдир кўнглининг бўш ери,