Равшан ИСОҚОВҚУЁШЯнги узилган нондайҚизариб чиқди офтоб.Йилнома китобидаОчилди янги бир боб.Ҳоримас Бобоқуёш,Заминни гулга буркаб.Қиздирар мисли тандир,Чўғ бўлиб, олов пуркаб.Сочу соқоли тўзган,Жилмаяр ҳар ён тараб.Ғимирлаган жон борки,Авайлар нурга ўраб.ДАСТЁРАна укам юряпти,Атай-татай қиляпти.Жилмайиб қараяпти,Чақирганим биляпти.Кулиши бирам ширин,Бўй чўзяпти кун сайин.Мен авраб ўтираман,Жойимдан ҳеч жилмайин.Ойимларга дастёрман,Яхшилиги бисёрман.Укам катта бўлса бас,Ҳаммасига тайёрман.ИЛК ҚАДАМТой укам юриб қолди,Уйимиз тўлиб қолди.Сочқи сочдик бошидан,Хўп ширин бўлиб қолди.Кўриб бир қувонамиз,Ҳаммамиз оворамиз.Шодлигимиз чеки йўқ,Ердамас, самодамиз.Дейсиз митти фаришта,Оғзида тиши бешта.Қоласиз сиз ҳам униЁқтириб бир кўришда.МУЗҚАЙМОҚЖон роҳати музқаймоқ,Бахш этар ором, салқин.Шоколад, суту қаймоқ,Кўнгилга бирам яқин.Ёзда тўйиб ялайман,Оҳ, таъми маза, маза.Томоғимни аяйман,Турган-битгани муз-а?!Равшан ИСОҚОВ