ИЖОД ВА ИЛМ УЗВИЙЛИГИ
Сўнгги йилларда республикамизда илмий ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралда “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Фармондан кўзда тутилган мақсад – мамлакатимиз таълим ва фан соҳаларини сифат жиҳатдан ривожлантириш, олий малакали илмий ҳамда илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимининг сифати ҳамда самарадорлигини тубдан ошириш, олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат эди.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 22 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”даги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда олий таълимдан кейинги таълим шаклининг барча вазифа ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб берилди.
Қарорнинг ижроси барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ҳам таъминланди ва бу ишлар давом этмоқда. Институтда бугунги кунда тўртта асосий ихтисослик мавжуд: театр санъати, кино санъати, телевидение, маданият назарияси ва тарихи, педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб боришга талабгорлар қабул қилинади.
Олий таълимдан кейинги таълим: Стажёр-тадқиқотчилик – ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчиларни тайёрлаш; Таянч докторантура – фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим; Мустақил изланувчи – фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шаклларида олиб борилади.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида учта ихтисослик бўйича ҳимоя Кенгаши фаолият олиб боради. Институтда 2021 – 2023 йилларда қабул қилинган уч босқичда жами 49 нафар докторант илмий тадқиқот олиб боришади. Жумладан, 1-босқичда 10 нафар, 2-босқичда 31 нафар, 3-босқичда 8 нафар. Жорий йил сентябрь ҳолатига кўра 6 нафар докторант ишончли ҳимояни амалга оширишди. Йил якунигача яна 4 нафар тадқиқотчи ўз олдига диссертация ҳимоясини мақсад қилиб қўйган. Бу жараёнлар ёш олимларнинг институт илмий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
Бугунги кунда олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти уларда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий даражасига қараб аниқланади. Бунда ОТМда фаолият юритаётган жами ўқитувчилардан (асосий штат ва ички ўриндошлар) неча фоизида илмий унвони ва даражаси борлигига қараб баҳоланади. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўзига хос хусусиятга эга ижодий таълим маскани бўлгани сабабли, институтда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилардан кўпчилиги доцент, профессор каби унвонлари билан илмий салоҳиятга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Институт ижодий таълим маскани бўлганига қарамасдан, илмий салоҳияти 49 фоизни ташкил этади. Ушбу кўрсаткичлар таълим масканида яхши илмий-ижодий муҳит яратилганидан далолат беради.
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва