ҚАЛБИМ ТОҒЛАРДА ҚОЛДИ
Товуснинг патлари нақадар гўзал,
Кўзларинг яшнатар – агар қарасанг.
Мунча дағал, деган ўйга борасан.
Балки, бу жонивор яралган маҳал,
Узун патларига берилса-да зеб,
Товусга ҳеч қачон кўз тегмасин деб.
Гуллар ҳавас билан таъзим қилгайдир,
Қуёш, ой ҳайратда разм қилгайдир.
Юлдузлар тунлари тўймасдан боқар,
Қувончдан энтикиб, базм қилгайдир.
Шоир назар солса, унга баногоҳ,
Сочдан тирноққача назм қилгайдир.
Кўзларимга раҳмим келмоқда жуда,
Бу ҳуснни қандай ҳазм қилгайдир?
Қалдирғочлар, булбуллар келар,
Мен англадим: сен ҳам, баҳор ҳам,
Гўзалдирсиз – ўхшашлик шундан.
Сизлар борки, келмас қайғу, ғам,
Юртимга ёз келди қучоғин очиб,
Атрофга қайноқ нур, зиёлар сочиб,
Ой бориб, омон қайт, сафардан баҳор.
Энди салқин тоғлар бағрига чорлар,
“Лаббай” деб отланар имкони борлар,
Оқшом тўйхонада янграр ёр-ёрлар,
Ёзнинг ҳам ўз гашти, қувончлари бор.
Мен яхши кўраман ёз тонгларини,
Уларнинг беғубор оқ рангларини,
Кўзимга сураман пок чангларини,
Ҳар битта лаҳзаси гўзал, бетакрор.
Осмондай тиниқдир анҳору сойлар,
Қалбларга тозалик, покликни жойлар,
Навбат-ла чўмилар кун, юлдуз, ойлар,
Арзийди кузатсанг, ухламай бедор.
Боғларда мевалар етилиб пишар,
Шохларни силкитсанг, дув этиб тушар,
Юртимни ризқу рўз, тўкинлик қучар,
Улар бор ўлкада шукрлар бисёр.
Ёзнинг таъифлари сиғмайди сўзга,
Бўй-басти оловдай ташланар кўзга,
Туганмас ҳарорат улашар бизга,