ЗАФАР БАЙРОҒИ
Мовий ҳам самовий қалбимда туйғу –
Юрт байроғин кўкка кўтарган онда.
Порлайди ўн икки юлдуз осмонда.
Жангларда музаффар, тарихи қутлуғ –
Мангу Жалолиддин қудрат, имони.
Ғолиб Соҳибқирон туғи у – улуғ,
О, ота юртимнинг шарафи, шони.
Букун байроғимиз ҳилпирар озод
Бирлашган Миллатлар ташкилотида:
Юртдошим, бош узра тутингиз азот
Дунёнинг ҳар кенту музофотида.
Байроқдор ёшларнинг йўллари очиқ,
Етти иқлим узра юлдузлар сочиб,
Дўстим, байроқ кўтар, довруқ солиб кел!
Байроқ тут, қалбингда уйғонар қудрат,
Байроқ тут, юрагинг бўлади ўтлиғ.
Сен ҳам тут, Кубродай маҳкам тут, абад,
Қандай мўъжизакор, муқаддас бу туғ!
Дўстим, манзилларни, дилларни забт эт,
Қалбингда жўш урар қудратли долға.
Ўзбекистон номин дунёга зарб эт,
Олға! Байроқ бошлар бизларни олға!
Аммо байроқ тикиш толедир, дўстлар,
Байроқ тик, қолдириб абадий излар,
Самовий байроқ бу – юлдузи порлар,
Самовий байроқ бу – музаффар, мовий,
Дўстларни келажак, зафарга чорлар,