ЖИЯНЖиянли бўлдим, шу онҲаммамиз хурсанд, шодон,Дилда қолмади армон –Унинг исми – Ўктамжон!Энди тўйлар қиламиз,Ҳаммамиз бўлиб аҳил.Новвосларни сўямиз,Амма бўлдим мен, ахир!Ичига сиғмас акам,Ўғиллик бўлдим, дея.Жуда хурсанддир дадам,Невара кўрдим, дея,Елиб-югурар бувам:Яхшимисиз, қизим, деб.Кўзлари ёшга тўлиб,Чевара кўрдим, дея.АКАЖОНИМАкаларим жуда кўп,Гапирсам, гап тугамас.Лекин ҳеч қайси бириАйтганимни тингламас.Бирин қўлда телефон,Бириси ўйнар футбол.Меҳрларига зорсиз,Хуллас, мен якка-ёлғиз.Лекин энг кичик акамҲеч нега қилмайди зор.Боққа олиб борар ҳамШеърларим тинглар такрор.Ўзи бир ёш катта-юҲамма ишга топар вақт.Айтганимни қилар у,Ёзган шеърим – ҳақиқат!Шириной СУЛТОНОВА,Қува тумани 32-мактаб6-синф ўқувчиси