НАЙ БЎЛИШДАН ОЛДИН ҚАМИШ БЎЛГАНМАН...
Менинг бир дардим бор ёруғ дунёда,
Менинг бир шеърим бор ёруғ дунёда,
Дафтарга айтмаган кўнгил баётим.
Менинг бир қарзим бор ёруғ дунёда,
Умрим йилларига ургай у тароқ.
У сен ўйлагандан анча каттароқ.
Менинг бир орзум бор ёруғ дунёда,
Кўнглим гулзорига ин қўйган бир қуш.
У сен ўйлагандан кўра анча хуш.
Менинг бир уйим бор ёруғ дунёда,
Каъбам деб топиндим Юртим-элимни.
У сен ўйлагандан анча севимли.
Менинг бир Юртим бор ёруғ дунёда!
Ўсаётган қоя, кимнинг додисан?
Нега жим ўсяпсан, буюк тоғларнинг
Гар сен ҳам ўғлисан — зурриёдисан?!
Кўзёшми чайқалган этакларингда,
Оғоч йўқ бошингга тутгучи соя.
Тоғ бўлиш ҳам борми эртакларингда,
Дардмисан, ишқмисан, ғазабмисан ё,
Ё қадим нафратнинг янги нишони?!
Шундай улкан тоғлар пойида илло,
Қоя, сўроқларга қўяйлик нуқта,
Аён қил аслингни менга рўйи рост.
Агар нафрат бўлсанг, ўсишдан тўхта!
Агар севги бўлсанг, ўсгин, илтимос!
Кулоҳи попукли дарвиш бўлганман,
Озод шамолларга таниш бўлганман.
Най бўлишдан олдин қамиш бўлганман.
Миришкор чўлларда яшадим ҳалак,
Нишонли даштларда пахта ҳам тердим.
Изғир бўриларнинг изини кўрдим.
Саҳройи кузларнинг аччиқ тунида
Куҳлаб иситаркан қўл-кафтларимни,
Ёқиб ўтиб келдим шеър дафтаримни.
Бўридан тўраган Алфамиз дуркун
Тўртта бола туғди, суйди аларни;
Лекин ўзи ғажиб еб қўйди бир кун
Одам бўриларни кўрдим – бераҳм,
Итни вангиллатиб қочирган ваҳм –
Бўри тулумин ҳам кўрганман, оға.
Кўрдим бу ҳаётда турфа қиёфат,
Кўрдим бу ҳаётда ҳар сон бўрини.
Сизни учратгунча ва лекин фақат
Кўрмагандим сиздек Луқмон Бўрини!
Имтиҳон муддати тугаб бўлган тоб,
Топилган сингари энг тўғри жавоб;
Ота уй дарчасин ёпганинг чоғи,
Сезгандек қанчалар кенгдир қучоғи;
Мусофир тошларга кетгач туртиниб,
Бус-бутун туйгандек туққан юртини;
Чалғисин елкалаб келганда ажал,
Банданинг ёдига тушгандек амал;
Видо қўнғироғи чалинганда, чол
Яшашдан муродин англаган мисол;
Кузга кирганида биз кезинган боғ,
Ногоҳ сезиб қолдим хайрлашар чоғ:
Зулайҳо ичмаган савган* эканман,
Мен сени... мен Сени севган эканман!
Бир кун тош ҳам тошга урилмайдими,
Ҳеч йўқ урилмоққа уринмайдими?!
Жоним, нигоҳимни ўғирлаган ким,
Қараб боқ кўзгуга, кўринмайдими?
Ҳамон кўнглингдан ҳол сўрганинг йўқми,
Ҳижрон ҳосилини ўрганинг йўқми?
Жоним, мен ўзимни йўқотиб қўйдим,
Кўнглинг томонларда кўрганинг йўқми?
эълон ойнасидир севгим ёзилган.
Атомерос касбим – кўнгил бутловчи,
ўттиз йил малака муҳри босилган.
Тилсим куйларимнинг шарҳи ўзингиз,
Тилсиз ўйларимнинг тарҳи ўзингиз.
Агар кўнглингизга дарз кетган бўлса,
Хорундай зотлардан ҳиммат чиқмади,
Бебаҳо билганим қиммат чиқмади.
Ҳазрати севгидан мужда келтирдим,
Ҳабибим дейдиган уммат чиқмади.
Борларга тикилдим, йўқни кўрдим мен,
Юпунларга боқдим, тўқни кўрдим мен.
Қайданам кўксимга санчилди бу ишқ,