ДОНИШМАНД ХАЛҚ ТИНМАЙ ТЎҚИЙДИ
Ўзбек халқи қалби равшан, ақли теран, бағри бутун халқ. Болани, гулни, меҳнат ва санъатни яхши кўради. Дўст-биродарлик шайдоси. Ака-укаларини ўкситмай-камситмай яшашни одат қилган. Аммо душманга, адолатсизликка, қора ният ва ҳаром кимсаларга ғазаби, нафрати чексиз.
Ҳаёт андазаси айтадики, ўзини билган одам, ўз қадрига етган жамият вақти-вақти билан бир силкиниб қўйиши, тозаланиб олиши шарт.
Бир читтак оғзидан тушиб кетган қумурсқа чинорни қуритган экан.
Юрагини занг босган одамлар, сармаст каллалар йўлига ғов ташлаш зарурлиги ҳаммамиздан катта ҳиммат талаб қилади.
Очофатнинг учқур қаноти, чириллаб сакраши, тушган ерини шипшийдам қилиши ваҳиманинг ўзи, одамни безгакдай типирлатар, гулханда қирилгани, ўраларга қамаб устидан тупроқ тортилгани сари уруғи қайнайди, янги уюмлари пайдо бўлади, ҳатто одам боласини ҳам ямлаб ташласа.
Дунёда, гапнинг сираси айтилса, бағритош, тили заҳар, қўли эгри кимсалар, ўз қадриниям, ўзга ҳурматиниям билмас бировлар бир талай.
– Донишманд халқ, отахон, тинмай тўқийди, – дерди қўлидаги дўмбирасини созлаётган Фозил бахши. – Биз бахшилар фақат сайқал берамиз, қанотига қанот боғлаймиз. Ўнлаб достонларни, юзлаб эртакларни, термаларни хотирда тирик сақлаш, пишириш, асрдан-асрга олиб ўтиш, яъники, қадим аждодлар омонатини ниҳол авлодга пайванд қилиш, ундан янги ҳосил кўтариб, келажак заминининг ғамини емоқ менга ўхшашлар зиммасига юклатилган. Бу жўн ишми ва ёки мушкулми? Билолмадим. Меҳнатимиз – беминнат. Кўнгил кўнгилдан сув ичар, дейишади. Сизлар-ку, кўп йиллик қадрдонларим. Азбаройи бирон одам боласи сўзини ерда қолдириш – менга, бахши халқига ёт одат.
Чин ижод қудратига шаҳар берсанг арзийди.
Табиатга хиёнат қилиш – ваҳшийлик, ижодга хиёнат қилиш – нонкўрлик, беномуслик.
БУЮК ИНСОН, БУЮК ШAХС ЭДИ
Сарвар Азимов ёзувчиларимизнинг ҳақиқий раҳбари, жонкуяри, ғамхўри. Унинг бевосита ёрдамидан баҳраманд бўлган ёзувчилар жуда кўп.
Сарвар Азимов қисқа муддатда Ёзувчилар уюшмасида катта ишларни амалга оширди ва ўзбек ёзувчиларининг жамият ҳаётида тутган ўрни, элу юрт олдидаги обрў-эътибори тобора мустаҳкамлана борди.
Азиз дўстлар, садоқат билан элу юртга хизмат қилган бирор кишини унутмайлик. Уларнинг хизматини қадрлаб ҳурматини сақлайлик. Ваҳоланки, бизда шу нарса камайиб бормоқда. Ёш авлодлар бундай зотларни билсин, танисин, улардан ибрат олсин. Сарвар Азимов ҳам ана шундай улуғ зотларимиздан эдилар.
Сарвар Азимов Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қила бошлади. У Уюшма ҳайъатининг дастлабки йиғилишларидан бирида Абдулла Қодирий меросини ўрганиш ва нашр этиш бўйича комиссия тузиб, унга раҳбарлик қилди. Ўзи адибнинг буюк асари “Ўтган кунлар” романини нашрга тайёрлади.
Имкон борича инсонга яхшилик қилиш, саховатли бўлиш у кишининг доимий одати эди... Ишонч билан айта оламан, молпарастлик, бойликка интилиш, шоҳона ҳаёт ҳаваслари у кишига бегона эди. Сарвар Aзимов ана шундай БУЮК ИНСОН, БУЮК ШAХС эди.
Биз ҳозир роҳат қилиб дам оладиган Дўрмондаги ижод уйи ҳам, чиройли поликлиника ҳам Сарвар Азимов даврида бунёд этилган. Юрагида ёли бор ҳамиятли бу муҳтарам зотнинг хизматини кекса авлод ҳам, ёшлар ҳам ҳеч қачон унутмайди. Мен ҳам Сарвар аканинг яхшилигини унутмайман.
Халқаро Яссавий мукофоти совриндори
Комил ишонч билан айтиш мумкинки, ўз ҳаёти даврида ўзгага ёмонликни раво кўрмаган, аксинча, юксак лавозимларни эгаллаб турган даврларда оддий одамларнинг оғирини енгил қилишга эриша олган Сарвар Азимов халқимиз хотирасидан ўчмайди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси
Мен Сарвар Азимовни қардош ўзбек халқининг содиқ фарзанди, оташин фидойиси, адабиётимизнинг атоқли намояндаларидан бири, жонкуяр ва толмас жамоат арбоби сифатида яхши танийман. Унинг ижодиёти – пьесалари, қиссалари, ҳикоялари ва бадиий публицистик асарлари замондошларимизнинг эзгу инсонпарварлик туйғуларига, дунёда тинчлик ғоялари барқарорлиги учун кураш руҳига тамоман ҳамоҳанг эдики, бу мени жуда қувонтиради.
Сарвар Азимов – ажойиб инсон, садоқатли дўст, ақлли ҳамсуҳбат ва маслаҳатгўй. Ҳар гал суҳбатлашганимда унинг бу фазилатлари яққолроқ намоён бўлаверади. Шу сабабли, у билан учрашувдан сўнг ўзимнинг маънан бойиганимни ҳис этаман.
“Дружба народов” журнали бош муҳаррири
Сарвар Олимжонович Азимов ҳақида шахсий фикримни икки сўз билан ифодалаш лозим бўлса, у ҳолда мен, албатта, “тафаккур қудрати” деган иборани тилга олар эдим.
Сарвар Азимов хорижий мамлакатларда қатор йиллар элчи бўлди, ҳамма нарса пулга сотиладиган, пул ҳукмронлик қиладиган муҳитни ўз кўзи билан кўрди, инсонлик шаъни топталган, ҳуқуқсиз кишилар юраги таҳ-батаҳ қон, руҳи вайрон, қаттолликлар давлат сиёсатининг қулига айланган жамиятлар, тузумлар ҳаётининг шоҳиди бўлди. У ўз драмаларида худди ана шу ёвузлар ва эзгинлар, алдоқчилар ва ночорлар, қотиллар ва маҳкумлар муҳитини фош этди.