РУҲИМНИ ЧАЙИБ БЕР ТАБАССУМИНГГА
Дил бердим, дунёнинг ранги ўзгарди,
Сен десам бахт иси келди сўзимдан.
Нурга айланмоқни истади ғамлар,
Қўрқиб кетаяпман энди ўзимдан.
Яшилланиб кетди вужудимда дард,
Бахтланиб, бахтланиб гул очди ярам.
Бир пайтлар тош каби қаттиқ дийдамда
Ишққа айланди-ку ҳар битта заррам.
Гўзал ҳислар билан сийлади юрак,
Бўлгандайман мангу дардлардан фориғ.
Алвон нур оқди-ю томирларимда,
Тобора мойилдир Ўзингга жисмим,
Пойингга бош урсам ҳайдама фақат.
Остонангда юпун турибман, қара,
О, турган-битганим бахтдан иборат.
Дилларга хуш ёқар қўшиғин айтиб,
Келди осмонимга турналар қайтиб,
Сиз-чи, сиз қайларда юрибсиз дайдиб,
Наҳот қайтмасангиз баҳорлар билан!
Энг яхши кунимнинг нимасидир кам,
Балки сиз яшарсиз ҳар недан бекам.
Унутардим рости ҳаммасини ҳам,
Қайтсангиз ёнимга иқрорлар билан!
Юракнинг қолмади қил сиғар жойи,
Босган изларингиз бўлай хокпойи,
Айрилиқ куйини қилманг ҳиргойи,
Сиз ҳали қайтасиз изҳорлар билан!
Тунлар йиғлатади дардим осмонни,
Соғинчлардан дув-дув тўкилган жонни.
Қайтасиз бир дунё ашъорлар билан!
Сиз яна қайтасиз баҳорлар билан...
Борай соғинчлардан гулдаста ясаб,
Деган сўзингизга яна тушдим чув.
Бевақт чиққан зарур юмушлар сабаб
Қолдирилди кўп бор қолган учрашув.
Юртнинг қанча дарди бўлса кўтаринг,
Шуни деб сиз билан қилдим муроса.
Шаъним учун қурол олганингизни
Эслатарсиз кутиб сабрим тугаса.
Худонинг кўнглимга берган неъмати,
Сиз бор учун мовий осмоним ранги.
Токи формангизга дунёнинг чанги.
Ватанфуруш каслар додин беришда
Тадбирли бўлгайсиз, кўрмагайсиз панд.
Соғинчли саломим қип-қизил, мактуб
Эмас, кўксимдаги юрак, лейтенант!
Кеч кузак. Соврилдим дайди шамолга,
Дердим: баҳорларим билмас ниҳоя,
Бугун кўз ўнгимда дунё қариди.
Узилган бандига барг айтди видо,
Дарахтлардай тинмай қилсам тазарру,
Ёруғ хаёлларни қўмсаб, ичикиб,
Вужудимда гуллаб кетди аланга.
Бу дардлар мени еб битирмасидан
Юрагимни босар ваҳима, титроқ,
Тортқилар парвозга шайланганимда
“Одамсан-ку!” деган аёвсиз тамға.
Йўлга чиққан эдим Сенга етмоқ-чун,
Адашдим, манзилни қўйдим йўқотиб.
Яшамоқ туш бўлса, Худойим, тезроқ