УМР УЧҚУР ЕЛДАЙ ТЕЗ ПАРВОЗ ЭТАР
Ўтди ҳамду мадҳ бирла кўп замон,
Олғиру худбин, сўқир тўп-тўп замон.
Келди охир эл ғами чин муддао,
Ҳақ замону боп замону хўп замон.
Ҳаёт ширин, ҳар нечук айшга арзир,
Тириклик ҳар не ғам, ташвишга арзир,
Яратганга минг ҳамд айтишга арзир.
Тушда кўрдим сўппили қуш – тўрғаймикин?..
Ўйладим бу бир ишорат бўлғаймикин?
Қай яқиним руҳи тушиб самолардан,
Савоб тилаб қошимда суст турғаймикин?
Кимки менга хуш кўз — ҳабибим ўша,
Кимки менга хуш сўз — табибим ўша.
Кимки менга қуш кўз — рақибим ўша,
Неки менга хуш туз — насибим ўша.
Қувонч ўткинчидир, ғам ҳам омонат,
Ёлғонми, ҳақиқат – ҳар дам омонат,
Бахт лутфин битгувчи қалам омонат,
Журъатсиз қўйилган қадам омонат.
Ўлимдан ботири чандон чўчимас,
Қўрқмас дунё билан иши йўқ доно,
Яна бир – ошиғи қурбон чўчимас.
Бандаки, худбинлик, манманлик истар,
Ҳар ишдан, ҳар кимдан гумонлик истар.
Ҳеч айб тополмаса, ўзига қилган
Яхшилигингдан ҳам ёмонлик истар.
Кун йилт этса, оч айиққа ёз кўринар,
Ҳасадгўйга қўшни товуқ ғоз кўринар.
Кунлик ризқ фақирга айшу байрамдир,
Бойга етти пуштлиги ҳам оз кўринар.
Кўнгил олмоққа гоҳ йиллар етмайди,
Озор етказмакка бир он кетмайди.
Биров бир пиёла сувга мамнун, ким
Тоғни инъом қилсанг, писанд этмайди.
Бандалик одоби, сабоғи бордир,
Одоблар ичра энг ардоғи бордир –
Ҳаё либосини тарк этма зинҳор,
Ахир, дарахтнинг ҳам пўстлоғи бордир.
Кимнинг сўқмоғида гул, гулзор унар,
Кимнинг пайкалида алаф, хор унар.
Кимнинг қадамида гулласа шодлик,
Кимнинг тошлоғида оҳу зор унар.
Эй, одил Раббано, бергил тушунча:
Ҳарис бандаларинг ёвлашар бунча?
Сенда-ку йўқ бир кафт тупроққа ҳожат,
Қулларинг ер талашар то кўмилгунча.
Умр учқур елдай тез парвоз этди,
Кўз очиб юмгунча етмишга етди.
Шамолдан ўтиндим бир зум тўхта деб,
У бир оҳ тортди-да, ўтдию кетди.
Ишқу ҳусн бобида кўп алёр айтмишлар,
Шоир аҳли уни мисли шиор айтмишлар.
Ишқу висол аҳли ишққа бол узра болким,
Болнинг ози ширин дея, бекор айтмишлар.
Шижоат аёлдаю ҳалимлик эрда қолса,
Не шўришки, йигитнинг белбоғи ерда қолса?!
Қани Тоҳиру Зуҳро, қани Фарҳоду Ширин,
Наҳот муҳаббат фақат қўшиғу шеърда қолса?!
Ва яшнаб бир муддат ҳаволанди-ю,
Сўлиди, қуриди, кул бўлди охир.
Ой малак мисоли гўзал ва юввош,
Ҳар кеча турланар, аммо у бебош.
Шовваси ҳушингни олган сойни кўр –
Сирти жилвагару бағри тайғоқ тош.
Очилмаган гулга қўл теккизма, ҳай,
Авайла, баргига гил теккизма, ҳай.
Гулни ҳидламоққа етмаса кўзинг,
Торт ундан назаринг, тил теккизма, ҳай.
Ой малак мисоли гўзал ва юввош,
Ҳар кеча турланар аммо у бебош.
Шовваси ҳушингни олган сойни кўр –