САЁҲАТ ҚИЛАМАН ҚОРАЧИҒИНГГА
Менинг юртим жаннатмонанд гўзал гўша,
Рашк қиламан уни Отеллога ўхшаб.
Кийиклари туёғидан мушк сочади,
Кипригининг соясини ерга тўшаб.
Мўмин элда азиз Сайроб балиқлари,
Қойил қилган Черчилни қилқуйруқлари.
Каъбадаям кўнгил қўмсар: Уйга борсам,
Кутар мени шарбат оққан ариқлари.
Қизғонаман мен бу элни даъюслардан,
Ўз аҳлини рашк қилмаган беюзлардан.
Ҳайдарқул*дай ҳожисини ўзи тугул,
Ковушини тортолмаган поездлардан.
Мен Ватанни рашк қиламан: ўздан кетган
Нокаслардан – валийларни сургун этган,
Қизғонаман уни мен оқпадарлардан –
Улуғбекдек зотларнинг бошига етган.
Қон дилини кўтаролмай қомати дол,
Анорлари – ҳассасига суянган чол.
Ҳар игнадай нур остида юлдуз ниҳон,
Она ерга ёниб сажда қилар ҳилол.
Рашк қиламан бу юртни элбузарлардан,
Қизғонаман ҳар қандай ёт назарлардан.
Дариғ тутгай Худо ҳам ўз жаннатини
Онасини туртган худобезорлардан.
Кўнглимнинг кўз тегмаган доғи,
Мен – бўйингга ғарқ бўлган насим...
Дединг: “Денгиз – дардингга даво”,
Дединг: “Сенга қўлларим тугул,
Синиқ кўнглинг тузалар буткул,
Эй, собиқ баҳорим, ҳажри – насибам,
Менинг эсу дардим, ғамим бўлган куз.
Шикастланган олтин қўлли қайиққа
Тутаётир тубсиз уммон елкасин.
Қараб ўтирибман билмам қаёққа,
Одамзотнинг нима бўлар эртаси?
Қалтирар япроқлар лаби гезариб,
Фақат мени кўр, эй ғамнинг кўзлари,
Сарғиш яшил олам бирам ғаройиб.
Умримнинг шаробдай қўнғир чоғлари –
Аёзлар бўғзидан олган боғларнинг
Қўйнидан қўнжига тўкилди хазон.
* Ҳайдарқул ҳожи Нақшбанд бобомизнинг куёвлари Алоуддин Аттор ҳазратларининг халифаси бўлганлар. Денов туман Архиви ҳужжатларида айтилишича, Сибирга сургун қилинганлар орасидан то у кишини тушурмагунларича поезд жойидан бир қадам ҳам жилмаган экан.