ЎЙЛАСАМ, ЎЙИНГ ҲАРИР
Болам – япроқ, бобом – илдизим – Ватан,
Ушоқ ҳам нон дерлар, бас, ўзим – Ватан.
Сўзбошим Ватандир, сўнгсўзим – Ватан.
Мозий саҳфасидан янграган бурғу,
Қодирийдан мерос муфарраҳ қайғу,
Бахтим осмонида порлаган мангу –
Чўлпоним, кечаю кундузим – Ватан.
Фарзандларин билмас асрий битик йўқ,
Мен учун мукаммал, зарра кемтик йўқ,
Онадай, Аллоҳдай унга шерик йўқ,
Ўттиз милёндан кўп ёлғизим – Ватан.
Мадҳия авж олса, мавж олса жолам,
Буни самимий бил, жон дўстим, оғам,
Юрак қомусимда энг олий моддам –
Мунисим, мушфиқим, азизим – Ватан.
Сўзбошим Ватандир, сўнгсўзим – Ватан.
Кўзинг тушса қуёш чатнаб кетгайдир,
Ташналик дардимдир наинки менинг –
Лабинг истаб сув ҳам чанқаб кетгайдир,
Пешонангдан Худо ўпганми сенинг?
Қара, манглайимда соғинч изи бор,
Кимларда армону ўкинч изи бор,
Сенда-чи? Илоҳий ўпич изи бор –
Пешонангдан Худо ўпганми сенинг?
Нечун қонсирар гар кийик – кипригинг,
Тикилсанг... қолдирмас тирик кипригинг,
Икки дунёйимга кўприк – кипригинг,
Пешонангдан Худо ўпганми сенинг?
Парилар фикрида – сардафтарда – сен,
Ҳурлар даврасида назаркарда – сен,
Чирой қўшин эса, чин саркарда – сен,
Пешонангдан Худо ўпганми сенинг?
Севгилим, севгингдай фараҳбахш савдо -
Пешонамдан Худо ўпганми менинг?
Кипригим узилиб яноққа тушди –
Кўринар релсаро югурган юрак –
Тикилдим... кўнгли ва кўзи тўқ дўстга –
Маҳбусман. Осмоннинг деразасини
Синдириб сакрайман: у ёғи... ранглар.
Олтиён ичимда шундай жаранглар:
Ол юзинг ҳажрида мендай сарғариб кетди хазон,
Сўнг сабо кифтида васлинг ахтариб кетди хазон.
Учди хўп манзил-баманзил, охир остонангга бош
Қўйди, юм-юм йиғлаганча ёлбориб кетди хазон.
Сен уйингда парда ичра термулардинг ёширин,
Ташда бошдин не азобни ўткариб кетди хазон.
Ўтди йил, ой, кун шитоб-ла чиқмадинг бир, оқибат –
Воҳ, қарийб юз ёшли касдай оҳ, қариб кетди хазон.
Балки, раҳминг келди... туйқус эшигинг очилди ланг–
Чиқдингу хуш эпкинингдан тебраниб кетди хазон.
Ўлтириб, кафтингга олдинг ва латиф бармоқларинг–
Тафтини ҳис этди... бирдан титраниб кетди хазон.
Титраганда Рустамингдай бул висол уйқусидан–
Найласинки, шул сафар ҳам уйғониб кетди хазон.
Эй, латиф талъатли хилқат, ўйласам, ўйинг ҳарир,
Шўх сабо кафтида ҳар ён тарқаган бўйинг ҳарир.
Мен-ку долман инжа ишқинг тоғ қадар залворидан,
Кўйлагингму, айт, алифдай ё магар бўйинг ҳарир?
Тўғри, васлинг чўққисин забт айламак душвор, лек
Мен ялангоёққа, билгил, сертикан кўйинг ҳарир.
Тонг шамоли юзларингдан бўса олгай тобакай,
Ул дағал нокас билурму қанчалар рўйинг ҳарир?!
Сўйла, дунёимни остин-устун этган лабларинг –
Остида холинг ҳарир ё устида мўйинг ҳарир?
Майли, лом-мим дема, аммо сен, инон, дил бобида –