Неъмат ДУШАЕВТуркумКИМЁНИ ЎРГАНИНГФан-техника тараққийЭтган бугунги пайтдаКимё фанин ўрганмоқЛозимдир қайта-қайта.Кимё – бу фаровонлик,Кимёга ҳеч баҳо йўқ.Кимё кириб бормаганБиронтаям соҳа йўқ.Дўхтирлар зўр кимёгар,Улар билган нарса кам.Кимёни билмаганданЧиқмас математик ҳам.МОДДАБу оламда неки бор,Моддалардан иборат.Улкан, митти, мураккабСоддалардан иборат.Таркиби бор уларнинг,Сифат, миқдор – хулласи.Ҳар бирининг ишланганКимёвий формуласи.АТОМСувни бўлса бўлади,Бўлсак бўлади нонни,Қумни бўлса бўлади,Бўлсак бўлади жонни.Ҳеч бўлинмас нарса бор,Ўтмас болта, арралар.Бу атомдир, моддадаЖуда кичик зарралар.СУВНИ ЕЙМИЗСув – бу ҳаёт манбаи,Ҳаш икки О дейилар.Уни ҳамма ичади.Аммо баъзан ейилар.Қандоқ қилиб дейсизми?Бўлармикан сувни еб.Бўлмаганда бу гапниАйтишни кўрмасдик эп.Сувни ёйди болаларЁққанида қор оппоқ.Сувни ёйди завқланибТутганида музқаймоқ.МЕНДЕЛЕЕВ ЖАДВАЛИМенделев – зўр олим,Кимё фанин гуллатди.Инсонларни фаровонҲаёт сари йўллатди.Кашф этди даврий қонун,Жадвал тузди бетакрор.Юртимизда ундагиЭлементнинг бари бор.БЕРУНИЙ БОБОМДўстим МенделевниЖуда зўр олим деди.Беруний бобомиз ҳамКучли кимёгар эди.Бебаҳо илмий ишинМерос қилиб кетган у.Минераллар таркибинИлк бор тадқиқ этган у.КИМЁВИЙ РЕАКЦИЯАразлади Нодиржон,Кимдан хафа бу танти?Cуриштирсак йўқолибҚолибди унинг қанти.Изладик биргалашиб,Ахир топдик,– Нетибди?– Чойга солиб қўйгандаҚанти эриб кетибди.ТУЗТузсиз овқат еб бўлмас,Унда маза бўлмайди.Тузни фақатгина шўрБўлади деб ким айтди.Асли уч хил туз мавжуд,Ўрта, нормал ва нордон.Ўқиб-уқиб, билминггаМаза кирит, қадрдон!АЗОТТирикликнинг, ҳаётнингГуллагани боиси.Яхшиямки ҳавонингЕтмиш саккиз фоизи –Азотдан иборатдир,У дўст водород билан.Бириккани яна созМудом кислород билан.ФОСФОРЭлементлар ҳақидаМен ҳам сўз айтай энди.Фосфор!У ҳаёт ваТафаккур элементи.У тириклик асоси,Усиз юра олмайсиз.Суягингиз мўрт бўлса,Синар, тура олмайсиз.Неъмат ДУШАЕВ