СЎЗИ ШИРИН ҚОРАҚАЛПОҚ ИРҒАҒИ
От чоптирсам, босилади хуморим,
Туйғуларим қўймайди ўз ҳолимга.
Юлдуздай ён, қуш каби уч, тулпорим,
Бўйнинг қучиб, осилайин ёлингга.
Кокилингни тарар гувиллаб шамол,
Сенинг туёқларинг енгил елдан ҳам.
Тезлигингни илғамай қолар хаёл,
Танангдан тер оқар кучли селдан ҳам.
Яйловларни ювганда шабнам-шудринг,
Юлдуз ошиқ бўлганда ер кўркига,
Арғумоғим, қўяйин ўз эркингга.
Қанотимсан йўлга чиқсам сафарда,
Осмондаги елдиримдай яшнайсан.
Ғафлат босиб, ухлаб қолсам саҳарда,
Арғумоғим, чўзиб-чўзиб кишнайсан.
Ерда тўқай, дарё, йўллар, боғларни,
Ошиб чўққилари қорли тоғларни,
Қушлар учун парвоз саодат-сафо.
Уфқлардан ошар жийрон сўқмоғи,
Аҳ-ҳай, чорлайверар чексиз масофа.
Ўзга элда юрсам, ҳув, йироқларда –
Туғилган юртимни қўмсайман хафа.
Ғулғула солади минг юракларга,
Соғинчларга тўлиб-тошар масофа.
Орзу-армонимнинг ортидан чопа,
Эрта тонг пиёда чиқаман йўлга,
Ҳали мен етмаган манзил – масофа.
Ёшлик завқи, “ёр-ёр”, “ла-ла-лай”...
Бир ажойиб қўшиқ -- “Дўлалай”.
Жон томирларимизга қон юритган,
Руҳимизга юрт севгисин киритган,
Кўнгилларни яхшиликка йўритган
Гўдакларнинг ажиб чулдирашида,
Гулзорларда булбул сайрайди саҳар,
Бамисоли жингирлаган кумуш, зар
Соф, ёқимли қорақалпоқ ирғағи.
Гадо бўлиб кетсам, элга қайтарар,
Ҳикмат булоқлари тошиб чайқалар,
Денгиздай гувранар, тоғдай ҳайқирар
Бургутпарвоз қорақалпоқ ирғағи.
Қуёшнинг зиёси, Ой нури сенда,
Қилич-қалқонларнинг довруғи сенда,
Мард-ботир туйғулар буйруғи сенда,
Оппоқ ой – Онамнинг хаёли, фикри,
Зиё сочган авлиёларнинг зикри,
Жиров бўғзида жон ҳирқирашида,
Гуллар жилвасида, булбул сасида,
Товланасан, қорақалпоқ ирғағи.
Ҳаётда дуч келар йўллар баланд-паст,
Бироқ қолдирмади бойлик, мулк, мерос,
Тинмай меҳнат қилди, яхши ном олди.
Билдим, ким ҳақ бўлса, юришар иши,
Тўғриликдан топар бахтини киши,
Болам камол топди, ҳалол еб тиши,
Қанча камтар бўлсам, шунчалар бойман,
Тўғри бўлиб, жуда кўп топган фойдам,
Халқчил, орчил, дардчил хислатлар қайдан,
Бу менга отамдан мерос бўб қолди.
______________________________________
Севимли ойим қизлар, мени аяманг!
Дўстликни муҳаббатдан баланд қўяман.
Айтинг, бу доғни мен қандай юваман?
Севимли гул бекалар, мени аяманг,
Дўстликни ишқингиздан баланд қўяман.
Зиндонбанд этдингиз менга май қуйиб,
Алпомишдек чоҳга тушиб куяман...
Севимли хонимлар, мени аяманг,
Дўстликни бўсангиздан баланд қўяман.
Ёр деб ўзни фидо этмасман энди,
Дўстга жоним қурбон – жоним “суяман”...
Жануб томонларга саф тортиб учар,
“Қур-ей-қурей” қилиб мунгли турналар.
Кетмоқда... Чўллардан, тоғлардан ошар,
Куз карвони кўчди... Юрак тирналар.
Қизил жийдаларга қировлар тушди,
Печак гуллар жон деб толга чирмалар.
Жийдали Бойсунда жийдалар пишди:
Узатилган қиздек йиғлар турналар.
Минг марта ўқилган севги китоби –
Парвоз қилган қушлар сувсаб, тин олар.
Қизилқум минг миллион дардим ютади,
Қоратеранимда соғинч, сир қолар...
Нукусдан Қарши ва Термизга қадар
Куз қўшиғин тинглаб учар турналар.
Қалбимда бир сир бор... Ким дардим олар,