November 3, 2023

ИЛК АСАРЛАР

Чарльз Диккенс 1812 йил 7 февралда туғилган. Ҳаётлигида “Улканумидлар”, “ОливерТвистнингсаргузаштлари”, “НасрдагиРождествоқўшиғи” асарларибиланмашҳурёзувчисифатидатанилганДиккенсўнданзиёдйирикроманлар, кўплабҳикоялар, пьеса, илмиймақолалар, эсселармуаллифидир.

ИЛК АСАРЛАР

Диккенс биринчи насиҳатомуз очеркларини “Боз очерклари” деб номлаган ва бу китоб 1836 йили нашр қилинган. Китобда лондонликларнинг портретлари ёрқин чизилган. Очерклар дастлаб газетада эълон қилинган. Бу бир жиҳатдан майда буржуазиянинг бадиий тасвири эди.

АНДЕРСЕН ТАШРИФИ

Чарльз Диккенс ёшлигида Ханс Кристиан Андерсен асарларини севиб ўқийди ва уни меҳмонга таклиф қилади. Орадан ўн йил ўтгач келган эртакчи ёзувчининг уйида беш ҳафта яшайди. У кетгандан сўнг Чарльз меҳмонхонага шундай деб ёзиб қўяди: “Ханс Кристиан Андерсен бу ерда 5 ҳафта турди, бу кунлар бизнинг оилага бир неча йилдек узоқ туюлди”.

ШАРПАЛАР

“Фортнайтли ревью” нашрининг бош муҳаррири Жорж Генри Льюис бир куни Диккенс унга ҳар бир сўз қоғозга тушишдан олдин унинг фикрини масъулият билан тинглашини, персонажлар эса ҳар доим атрофида юриб, фикр алмашиши ҳақида сўзлаганини ёзади.

“Осори атиқалар дўкони” асарини ёзишда ёзувчи на хотиржам овқатланган, на ухлаган: кичкинтой Нелл ҳар доим оёқ остида ўралашиб, ўзига эътибор талаб қилган. “Мартин Чезлвит” романини ёзганда Гамп хоним ўзининг ҳазиллари билан Диккенснинг жонига теккан: ундан куч билан қутулишга тўғри келган.

“Диккенс Гамп хонимни бир неча марта огоҳлантирди: агар у ўзини одоб доирасида тутмаса, фақат чақиргандагина келмаса, у ҳақида бошқа бир сатр ҳам ёзмаслигини айтган”, – деб ёзади Льюис.

Шунинг учун ҳам ёзувчи одамлар гавжум кўчалардан юрган. “Кундузи одамларсиз бир амаллаб юриш мумкин, – эътироф этади Диккенс хатларидан бирида. – Аммо кечаси оломонга қўшилиб кетмасам, мен ўзимнинг шарпаларимдан халос бўлолмайман”.

“Эҳтимол, бу йўқ нарсалар кўриниши ижодий жараён бўлгани бизни шизофрения деб аталмиш ишончли ташхис гумонидан сақлаб қолади”, – дейди парапсихолог, “Номаълум Диккенс” очеркининг муаллифи Нандор Фодор.

АКТЁРЛИК ИСТЕЪДОДИ

Диккенсга актёрлик истеъдоди ҳам бегона бўлмаган. У бир муддат адабий кечаларда ўз асарларини ифодали ўқиш, саҳна чиқишлари билан тирикчилигини ўтказган. Бу кечалар унинг машҳур бўлишига йўл очган.

Аммо вақт вақти билан у бутун истеъдодини намоён этар ва кутилмаганда ҳушини йўқотиб йиқиларди, кейин ўзига келганда нималар бўлганини эслолмаган.

БИДЪАТЧИ

Диккенс ҳаёти ва ижоди тадқиқотчилари унинг ўта бидъатчи бўлганини кузатишган. У ҳар доим бошини шимол томонга қўйиб ухлаган, буни меҳмонхоналарда компас ёрдамида аниқлаган, керак бўлса кроватни суриб тўғрилаган. Иш жараёнида ҳар юз эллик сатрдан кейин бир неча қултум сув ичиб олган, ҳар бир романининг сўнгги қисми эълон қилинадиган куни Лондондан ташқарига чиқиб кетган. Бундан ташқари, у китобларидаги қаҳрамонларининг овозини эшитишини, ҳатто ўзларини ҳам кўришини таъкидлаган.