May 18, 2023

Муштарий ТОШПЎЛАТОВА

Муштарий ТОШПЎЛАТОВА

МАҚТАНЧОҚ ШАФТОЛИ

Бир куни шафтоли мақтаниб қолди:

– Ҳаммадан ширинман, – дея жар солди.

Бундан шамол ғазаб отига минди –

Кўп ўтмай дарахтнинг шохлари синди.

Боғбон чопиб келди шамолдан кейин,

Шафтоли ётарди қоплаб ер бетин.

Қуриса – қоқиси фойда бўлар деб,

Том устига ёйди, қишнинг ғамин еб.

Энди қушлар кўкдан томга боқдилар,

Улар шафтолини чўқиб қочдилар.

Дўстлар, огоҳ бўлинг, мақтаниш ёмон,

Камтар бўлаверинг, ҳар қандай замон.

Кимки гар мақтанса, вой бўлар ҳоли,

Мана, мақтанолмас энди шафтоли.

АЙИҚ ПОЛВОН

Ўрмонда жуда очкўз,

Яшарди айиқ полвон.

У доим асалга дўст,

Бунга бўлмангиз ҳайрон.

Ўрмон кезар кунига,

Асалга бўлиб мафтун.

Асалари инига,

Қўлин тиқибди бир кун.

Уни талади боплаб

Асалари галаси.

Қочди бошин қучоқлаб,

Қочди ҳатто мазаси.

Нафсин тийганда шу дам,

Таланмасди арига.

Энди жон оғриса ҳам

Чидайди-да барига.

Муштарий ТОШПЎЛАТОВА,

Ҳалима Худойбердиева номидаги