November 3, 2023

ТАШРИФ ЯКУНЛАРИ  

Юртимизда кўтаринки руҳда бўлиб ўтган Туркманистон маданияти кунлари давомида Ўзбекис­тон Ёзувчилар уюшмасида буюк турк­ман шоири Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағиш­ланган ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Туркманистон делегация­сининг расмий таркиби, адабиётшунос олимлар, шоирлар, маданият ва санъат вакиллари ҳозир бўлишди. Тадбирдан сўнг Турк­манистон делегацияси “Адиблар хиёбони” ва пойтахтимиздаги “Ашхобод боғи”га ташриф буюрди.

Туркманистон Маданият вазири ўринбосари Н.Ширимов ва вазирлик тасарруфидаги ўқув муассасалари раҳбарлари Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб, мазкур даргоҳда талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ижодий делегация аъзолари Тошкентнинг диққатга сазовор жойларида бўлдилар.

Мазкур дўстона тадбир муносабати билан пойтахтимиздаги Халқаро анжуманлар саройи­да бўлиб ўтган концертда Туркманис­тоннинг таниқли халқ артистлари, моҳир ижрочилар ва ансамбллар қатнашди.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда бўлиб ўтган қардош Туркманистоннинг маданият кунлари ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларининг мус­таҳкамланишида муҳим босқич бўлди.