July 20, 2023
ЎРИКЛИСОЙ ИЛҲОМЛАРИ
Жиззах заминига киришда бирдан
Қалбларга интиқлик ифорин тарар,
Нур эмган майсалар кўкарган томлар
Минг йилки бағрида ўстирар ниҳол.
Мажнунтол сочига боғлар илҳомлар
Илоҳга лиммо-лим муҳаббат билан
Сойда бу тошларнинг қулоғи сергак,
Бизларга боқишиб хаёлан, дилдан
Дардмиди ҳарсанглар, гардмиди тоғлар,
Ҳайқирсам, акс-садо берди бирма-бир.
Қачондир, минг йиллар, милён йил аввал
“Тоғларнинг ҳам руҳи енгил бўлгандир”.*
Йиғласам, сел бўлиб кетади ичим.
Шу майда дардлар деб куйиб кетмайин
Менга ҳам юқтиринг тоғ бўлиш кучин.
Бесас яшамоқни ўйлайман кўпроқ
Буюк туйғуларга, дардларга қасам.
Сел бўлиш-ку, майли, ҳеч нарса эмас,
Тоғлар мендан кўпроқ ёнаркан билсам.
July 20, 2023, 21:59
0 views
0 reposts