КЎНГИЛ ОСМОНИДА
Англайсан муддао чўнг эканлигин.
Дилдан ҳис этасан фахрга тўлиб,
Ўзбекистон йўли ўнг эканлигин.
Не ажаб кун нурин кўрмаса сўқир,
Ажаб йўқ, масъуллик сезмаса нодон.
Аммо ким, адолат ўз ҳукмин ўқир,
Ҳақиқат сўзига тан берур жаҳон.
Ватан муҳаббати – асли одамга,
Ибрат кўрсатувчи бутун оламга,
Жонажон Ватаним, кўркингга тўймай,
Берган қаламингни қўлимдан қўймай,
Янги Ўзбекистон, шараф буржингда,
Янгиланган меҳр қуёшдек тикка.
Улуғворлик олиб толе дуржингдан,
Айланур ким сени севса – буюкка.
Беркитишин кўрдим хориж маконда...
Билмадим, қандайин яшамоқ мумкин,
Кўрмай туриб аёл юзин ҳар онда.
Нечук алвон гуллар кўрингай кўзга,
Қайси тил булбулдай киришгай сўзга,
Дилни қора шарпа турса шошириб?
Аёлнинг ҳуснидан шарор етмаса,
Камалак ранглари аланга олмас.
Тоғнинг саботидан бир зарра қолмас.
Тўтиёлар эмас, ғуборлар етгай,
Аёл сурмасидан завқ етмас кўзга.
Гумон чирмовуқдай чирмашиб кетгай,
Аёл жилвасидан шавқ етмас кўзга.
Йўлбарсларнинг йўл-йўл холлари ҳатто,
Мушукнинг кўримсиз доғи мисоли,
Уларни этмаса мардлик тимсоли.
Эй, билгир табиат, эй дилгир ҳакам,
Ҳар битта ҳукмингда барқи ҳақиқат.
Аёлни ҳар ерда қилгил муҳташам,
Қора қилгил унинг сочларин фақат.
Дунё – рақам мулки, ҳисоб қадимий,
Не умр ўтгандир бир разм бўлиб.
Сен иста дунёнинг рамзин, Хоразмий
Минг бедониш билмас бир жазм бўлиб.
Илм иста, журъат қил, жазм эт, Беруний
Кўк тоқидан мангу шараф зиёси,
Юрт, де, Жалолиддин мардлик дунёси,
Бўлгандир эзгулик бир тизим бўлиб.
Ҳимматга бел боғла, Паҳлавон Маҳмуд
Сўзлар пурҳикматдир, дил дарди ҳар дам
Муҳаббат тилинда дур-назм бўлиб.
Севиб тўлғон, мадад кут, Огаҳий ҳам
Тонгай кўнгилларга бир базм бўлиб.
Навога дил бергил, Комилжон устоз
Эътиқод қуёшдан ҳам азим бўлиб.
Меҳр бор, нур бўлган жойдан бир сиймо
Ул гўзал дилдоранинг дим ёри кўп,
Ман ғариб бечоранинг ағёри кўп.
Унга мақбул бир талай бегоналар,
Бўлмаса ҳам ўзига даркори кўп.
Кўнглима қўнган кадар ҳижрон аро,
Айланур самум каби чўп-чори кўп.
Энди жоним мулки бир оппоқ қоғоз,
Анга Ҳақ битгувчи сир-асрори кўп.
Боғ аро гуллар жами маҳзун эрур,
Ҳаттоким, булбул ғаму озори кўп.
Менму бир дил хонаси вайрон десам,
Ҳаттоки ишқ уйининг абгори кўп.
Борлиғимда ёр мужассам, во, ажаб,
Ёшурун васлинда ҳам дийдори кўп.
Борими бозор қилур эрсам агар,
Бозоримни синдирур бозори кўп.
Ишқ ниҳоя топмагай, Сотим Аваз,
Аммо қайта бўлмағай такрори кўп.
Руҳ қуши учмас кўнгил осмонида.
Хотирин жам айлагин, ё Раб, анинг,
Уйғотиб Ҳақ ишқини тан-жонида.
Яккалик файзу сафосин англасин,
Ҳур-малаклар ўйнашиб туғёнида.
Сайри дилга севги осмони керак,
Қут керак сидқу вафо жавлонида.
Нури барҳақ қолмагай иймонида.
Соч-соқол оқлигининг не нафи бор,
Оқ кўнгил акс этмаса забонида.
Қандай ибрат шавқини ёшлар олур,
Кекса деб сийласалар, Сотим Аваз,
Камсуқум бўл, эзгу ишқ томонида.
Кўнгил – осмон, очилгайдир ёруғ тушса
Кўнгил ердир, унар яхши уруғ тушса,
Кўнгил – оташ, ўйнашгувчи, залил бўлғай,
Ёқур ногоҳ устига ҳўл-қуруғ тушса.
Кўнгил – кўзгу, нечук тоза бўла олгай,
Юзига гар гумондин қатра буғ тушса.
Кўнгил –жондир кеча-кундуз оғригувчи,
Аламлардан ичига бир буруғ тушса.
Кўнгил – байроқ, кўкка қадар кўтарилгай,
Ошиқ ўлғай ким учун ушбу туғ тушса.
Кўнгил гулдир, очилмасдан сўлур бирдан,
Агар қадди бўйига чирмовуғ тушса.
Сотим Аваз, кўнгилга минг тўзим тила,