Даниэль Фо
Асл исми-фамилияси Даниэль Фо бўлган ёзувчи номидан уялиб, кейинчалик дворянлар қаторига қўшилиб, ўзини Дефо деб ўзгартирган. Дефо умри давомида 500дан ортиқ китоб ёзган, у иқтисодий журналистиканинг асосчиси ҳисобланади.
Даниэль Дефо болалигидан черков таълимини олган ва келажакда роҳиб бўлишни хоҳлаган, аммо кейинчалик бу фикридан қайтган. Ёшлигидан пайпоқ ишлаб чиқарадиган катта савдогар қўлида ишлаган. Сўнгра ўзи ғишт ва черепица тайёрлайдиган завод очади, афсуски, бу ишлардан фойда кўрмайди.
Даниэль Дефо ўз даврининг етук сиёсий арбобларидан бўлган. У Буюк Британия ҳукумати қарорларига ўзгартиришлар киритиш қудратига эга эди. Кўпчилик Даниэля Дефони британ разведкасининг асосчиси, деб билади.
У истеҳзоли мақола ёзгани учун қамоққа ташланади. Орадан бир йил ўтгач, қиролликнинг махфий топшириқларини амалга ошириш шарти билан озодликка чиқаришади.
“Робинзон Крузо” романини Даниэль Дефо 59 ёшида ёзади ва яширинча нашр эттиради. Асар ҳаётда содир бўлган воқеаларга асосланган. Роман қаҳрамони прототипи кема капитани билан жанжаллашиб қолиб, Тинч океанидаги ороллардан бирига ташлаб кетилган шотланд денгизчиси Александр Селькирк. У тўрт йил давомида ёлғиз яшагач, орол ёнидан ўтган кемалардан бирига чиқиб жўнаб кетган.
Дефо ижоди давомида 198та тахаллусдан фойдаланган. Чарльз Жонсон тахаллусида қароқчилар тарихига бағишланган катта китобини нашр эттирган.
“Робинзон Крузо” романининг давоми ҳам бор, аммо бу бошқа тилларга таржима қилинмаган. Аммо роман жанрини оммалаштиришда Дефонинг хизмати катта, бу жанр аввал Буюк Британияда, кейинчалик бошқа мамлакатларда тарқалган. Унинг бошқа романлари ўғрилар, босқинчилар ва авантюристлар ҳақида бўлиб, кўпчиликда қизиқиш уйғотолмаган.
Дефонинг 1724 йили Лондонда таниқли денгиз қароқчилари таржимаи ҳолига бағишланган “Машҳур қароқчиларнинг талончиликлари ва қотилликлари умумий тарихи” номли китоби босилади. Китобга қандайдир ҳозиргача номаълум “Чарльз Жонс” деган киши муаллиф бўлади. Кўпчиликнинг тахминича, китобнинг муаллифи Даниэль Дефо.
Ёзувчи фақат Европа бўйлаб саёҳатларга чиққан, аммо китобларида ёзган ўлкаларда ўзи бўлмаган. У чет давлатлар ва халқлар ҳақида кўплаб маълумотлар жамлайди ҳамда улардан асарларини ёзишда самарали фойдаланади. Маълумотлар етишмай қолганда эса, бой хаёлот дунёсини ишга солади. Тажрибасиз ёзувчилар учун уларнинг барчаси ҳақиқатдек туюлади, аммо тажрибали сайёҳлар улардаги бир қанча ноаниқликларни осонликча аниқлай олади.
Ёзувчи қашшоқликда Лондоннинг овлоқ жойларида, ҳақдорлардан қочиб юрганда вафот этади. Хаста қарияни ижарага қўйган кампир ўз ҳисобидан уни дафн этади ва сарф-харажатларини қоплаш учун унинг нарсаларини сотади.