ҚИЗИҚАРЛИ УЧРАШУВ
Куни кеча Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат Техника университетида талаба ёшларнинг “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси ижодий жамоаси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда ТДТУ Электр ва Иссиқлик энергетикаси факультети талаба ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ёшларининг маънавиятини юксалтиришга кўмаклашиш мақсадида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Ижодий учрашувда Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳарири, шоир, таржимон ва публицист Ҳумоюн Акбаров, севимли ёзувчи, таҳририят бўлим бошлиғи Шойим Бўтаев, Ўзбекистон давлат драма театри актёри Пўлат Нормаматов ва факультет раҳбарияти ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Учрашувда ижодкорлар китобхонлик, бадиий адабиёт ва шеърият ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Талаба-ёшлар ижодкорларга ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар. Фаол талаба ёшларга ижодкорлар ўзларининг китобларларини совға қилинди. Шунингдек, университет кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида чоп этилган китоблар топширилди.
Ўтказилган тадбирга ташриф буюрган ижодкорларга ТДТУ ректори ва касаба уюшмаси томонидан китоблар ҳамда ташаккурномалар берилди.