Бойлик
Асл исм-фамилияси Анри-Рене-Альбер-Ги бўлган Ги де Мопассан қашшоқлар ҳақида кўп ёзарди, аммо ўзи тўкинчиликда ҳаёт кечирарди. У чиройли кийинарди, ҳовлилар, ҳатто яхта сотиб олганди. У оилани боқишдан ташқари, зиёфатлар ва аёлларга ҳам озмунча пул сарфламаган.
Мопассан Эйфель минорасини кўргани кўзи йўқ эди, шунга қарамай миноранинг N-қаватидаги ресторанда тушлик қиларди. Ёзувчи бузоқ гўшти котлети, балиқлар таъми ҳақида ҳаяжонланиб ёзар экан, шаҳар юзига доғ бўлиб тушган даҳшатли темир минора бу ресторандан кўзга кўринмаслиги ҳақида сўзларди.
Сўлиб бораётган 26 ёшли Мария Башкирцева севимли Мопассан билан висол онларини кутарди. Умрининг охиригача аёлни у ҳамкасб-устоз сифатида мафтун этганми ёки бундан ўзгачароқ туйғу бормиди? Улар мактуб ёзишар, аёлларни асир этишда устаси фаранг Мопассан гўзални умидвор қилса-да, ёнига бормайди. Аммо аёл вафот этгач, ваъдасига вафо қилмагани учун афсусланади.
Мопассан муҳаббат можароларини ёқтирувчи, аёлларга муносабатда ноҳақ бўлса-да, бир гал денгизга чўкаётган инглиз шоир Алжернон Суинбернни ўлимдан қутқариб қолади.
Унга нафақат дадиллиги, балки моҳир сузувчилиги ёрдам беради.
Унинг истеъдодидан Фридрих Ницше, Иван Тургенев ва Лев Толстой ҳайратга тушган.
Бошловчи ёзувчи ва журналистга Густав Флобер кўмак беради. Мопассан онасининг болаликдаги дўсти бўлган Флобер кейинчалик унга устоз бўлиб қолади.
Мопассан 1870-1871 йиллари франк-прусс урушида оддий аскар сифатида иштирок этади. Бу уруш унинг кўплаб асарларида воқеалар бўлиб ўтган жой сифатида кўринади, жумладан, Мопассаннинг биринчи машҳур новелласи – “Дўндиқ”даги воқеа ҳам урушда содир бўлган.
Ёзувчининг романлари ўз даврида ақл бовар қилмас даражада шон-шуҳрат қозонган. Биринчи романи “Ҳаёт” бир йил ичида 25000 нусхада чоп этилади. Мопассан фақат 1885 йилнинг ўзида 1500 босма табоқ ҳажмида бадиий асар ёзади, очерк ва фельетонларини ҳисобга олмаганда, албатта. Ҳатто Бальзак, Диккенс ёки Дюма-ота ҳам бунчалик сермаҳсул бўлмаган.
Турли йилларда Мопассан асарлари асосида Михаил Ромм (“Дўндиқ”, 1934), Жан Ренуар (“Шаҳар ташқарисига сайр”, 1936), Луис Бунюэль (“Муҳаббатсиз аёл”, 1952), Люк Годар (“Эркак-аёл”, 1965) сингари машҳур кинорежиссёрлар кинофильмлар ишлаганлар.
Дастлаб 1909 йили ёзувчининг “Азизим” романи актёрлар – Роберт Паттинсон ва Ума Турман иштирокида суратга олинган.