May 19, 2023

         ОМОН-ОМОН ҚЎШИҚЛАРДАН АЙТ  

Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон халқ шоири

Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА, Ўзбекистон халқ шоири

Омон-омон қўшиқлардан айт, Алвон-алвон қўшиқлардан айт, Оҳанг бўлиб қўшиққа бу кеч Қўшилишиб кетадиган пайт. Омон-омон қўшиқлардан айт.

Юракларга ўт бўлиб кириб, Ўзинг ҳам куй, куйла куйдириб. Бари-бари тушсин ёдимга, Бари-бари чиқсин олдимга.

Йироқдаги оппоқ соч онам Келмоқдадир кипригида нам, Онам, онам тушсин ёдимга.

Қамчин уриб келмоқда отам, Отин суриб келмоқда отам. Сурон солиб яшаб кетди у, Ғолиб-ғолиб яшаб кетди у. Қамчин уриб келмоқда отам.

Одил Дароз бор эди бир чоқ, Отагинам сирдоши эди. Қўмсаб қолар Дарозни гоҳ-гоҳ Чавандозлар давраси энди. Одил Дароз бор эди бир чоқ.

Айтаверсам жонга тушар ўт, Ёш тўкмоққа чоғланар булут. Туташмоқда ўтларга кўксим, Қўй, яхшиси, мен тинглайин жим, Ўзинг алвон қўшиқлардан айт, Омон-омон қўшиқлардан айт.