ТАРИХИЙ МАВЗУ ВА АДАБИЙ ҚАҲРАМОН
Ойбекнинг 60-йилларнинг бошларида, хасталик вақтида ёзган рубоийларининг бирида шундай сатрлар бор: “Тарих сўқмоқлари изимдан чўтир, Ҳар бир хок шивирлар: “Бир лаҳза ўтир...”. Тўшакбанд Ойбекнинг – хаёлан бўлса-да – ёнида тиз чўкиб ўтириши ва тиловат қилиши мумкин бўлган хоклар – улуғ ўзбек шоир ва мутафаккирларининг сағаналари оз бўлмаган. Аммо шу сағаналарда муборак хоклари ётган сиймолар орасида уч шоир Ойбек назарида ажралиб турарди. Булар – Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Бобораҳим Машраб сиймолари. Ойбек тавоф этган бу буюк сиймолар орасида Машраб номининг ҳам бўлиши айрим китобхонларни ажаблантириши мумкин.
Ҳолбуки, ХХ асрнинг бошларида, Ойбекнинг болалик ва ёшлик чоғларида Машрабнинг ХХ асрдаги издошлари кўчама-кўча, шаҳарма-шаҳар юриб, исёнкор шоирнинг ғазалларини куйлаб, қаландар шоирнинг “ғоя”ларини “тарғиб ва ташвиқ” қилар, кекса аёллар ва оналарнинг тилидан Машрабнинг оловли байтлари тушмас, кекса машрабхонлар эса чойхоналар ва гузарларда ўтириб, Машраб ғазалларининг мағзини чақиб, ёқаларини ушлаб, ҳайратга тушардилар. Ҳамма нарсага қизиққан Мусо Машрабнинг оддий халқнинг руҳий ва маънавий ҳаётида тутган ўрнини кўриб, бошқа бирор ғазалнависга ўхшамаган бу ғаройиб шоирга нисбатан ўзида катта меҳр туя бошлаган. У шу меҳрнинг бадиий ифодаси сифатида 1937 йили, “Навоий” лирик достонидан кейин, “Машраб” деб номланган гўзал достонини ўзбек китобхонларига ҳадя қилган. 1939 йилда эса “Адабиётдан текширишлар” сарлавҳали илмий тадқиқотида Машраб ҳақида бундай сўзларни ёзган:
“XVII ва XVIII аср шоирлари орасида ўз оригинал таланти билан ва ажойиб афсонавий ҳаёти билан халқ оммалари ўртасида севги ва ҳурматга сазовор, шеърлари энг оммабоп шоир, ҳеч шубҳасиз, Машрабдир...”.
Ойбек айтганидек, шу даврда Машрабнинг оддий халқ ўртасидаги обрў-эътибори Навоий шуҳратидан ҳам баланд бўлган. Бунинг сабаби нимада? Машраб деган феноменнинг халқ оммаси томонидан севиб-йиғлаб ўқилганининг сир-асрори нимада?..
Ойбек бундай саволларга жавоб бериш учун қаландар шоирнинг машаққатли хаётига назар ташлаб ёзади:
“Машрабнинг ҳаёти ҳақида қарийб ҳеч нима маълум эмас. Унинг бутун умри қалин афсона пардаси ва сир билан ўралган. Баъзи маъхазларда ва асарларида учраган автобиографик деталларга қараганда, у Андижонда қашшоқ бир оилада туғилади. Онаси ип йигириб, рўзғор қилар экан. Машраб ёшлигида Наманганга бориб, у ердаги машҳур эшонда хизмат қилади. Кейин қаландар бўлиб, гоҳ пиёда, гоҳ эшакда шаҳарлар кезиб, ўз қўшиқларини эл орасида куйлаб юради. Шеърлари унинг фантастик ҳаёти ва можаролари ёзилган китоб – “Девони Машраб”да тўпланган. Машраб ижодиёти ёрқин, индивидуал хусусиятга эгадир. Бу хусусият Машрабнинг ҳур фикрлилиги ва чирик, тор диний ақидаларни инкор этиши, ижтимоий ҳақсизликларга қарши самимий норозиликдан келиб чиқади. Машрабни халқ унинг чин сўзлиги, мунофиқларнинг, ёлғондаки авторитетларнинг бетидан “фазилат пардаси”ни шартта олиб ташлаши, ҳақиқатпарастлиги, ҳатто самимий телбалиги учун севгандир.
Машраб ҳаётни тузатиш йўлларини кўрмайди. Лекин ундаги яраларни кўради. Бойлик ва зийнат дунёсини бир чақага олмаганлигини баралла сўзлайди. Ҳоким синфларнинг дабдабали ҳаётидан соф қашшоқликни, лоқайд, беғавғо, бепарво ялангоёқликни афзал кўради. Дарбадар қаландар шеърларида диний муқаддасотларга ўз лоқайдлигини ифодалайди, ҳатто уларни аччиқ киноя қилади”.
Машрабнинг шоирлик истеъдоди-чи? “Бу инжиқ қаландар, – деб ёзади Ойбек, – ҳаммадан бурун энг буюк лирикдир (таъкид бизники – Н.К.). Қиз ҳақида куйлайдими, ўз кечирмалари ҳақида куйлайдими ёки фалсафий қарашларини ифодалайдими – Машрабнинг мисралари ҳамиша илҳомкор, ҳамиша жўшқин, ҳамиша юракнинг жонли ўти билан ёлқинланади”.
Демак, Машрабнинг Ойбекни ўзига жалб этган, унинг бадиий тафаккурини “қитиқлаган”, унда асар ёзиш истагини уйғотган омиллар дарвешнинг ҳурфикрлиги, чирик диний ақидаларни инкор этиши, ижтимоий ҳақсизликларга қарши исён кўтариши, мунофик кишилар юзидан “фазилат пардаси”ни олиб ташлаши, бойлик ва зийнат дунёсидан нафратланиши каби хислатларигина эмас, балки “ҳаммадан бурун” унинг “энг буюк лирик”лигидир.
Ойбек “энг буюк лирик” ҳақидаги достонини Машрабнинг ташқи қиёфасини тасвирлаш билан бошлайди:
Сочлари патила, кўзлари махмур,
Кўзлардан сачрайди қора, кучли нур.
Ишламиш юзининг маъно, сирини...
Давлати – қалб шеъри ва эски танбур.
Кулоҳдан тошарди жингалак сочи,
Мағрур ва кўркамди ҳар қачон боши.
Ташир ҳам қиш, ҳам ёз бир қўсқи пўстин
(Унда қолмагандир ямоқсиз ўрин),
Белида каттакон бир носқовоғи...
Эпик асарларида қаҳрамонлар портретини катта маҳорат билан тасвирлаган Ойбек бу лирик достонида ҳам биздан бир неча аср илгари яшаган қаландар шоир портретини барча деталлари билан шундай тасвирлаганки, биз бу тасвирда тирик Машрабни ўз кўзимиз билан кўргандек, у чертган танбур нолаларини эшитгандек бўламиз. Шу Машраб айни пайтда бизнинг яқин кишиларимиздан бирига айланади.
Ана, шоир келар... Бир тўда бола –
Кўзларда акс этар муҳаббат, мароқ,
Уни билиш қийин: гўё жуфти, тоқ.
Асрлар кўрмаган ажиб девона...
...Тўхтаб, у: “Гулхан сол!” – дейди бировга,
Ўзи кўп эпчилдир ўтин қаловга.
Кафтида чўғларни ўйнатар моҳир,
Ойбек “Адабиётдан текширишлар” номли мақоласида Машрабнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида мухтасар маълумот берар экан, “Девони Машраб” асарида унинг “фантастик ҳаёти ва можаролари” чуқур тасвир этилганини қайд қилган. Ана шу “фантастик ҳаёт”нинг баъзи бир лавҳалари “Машраб” достонидан ҳам жилва бериб туради.
Ойбек қаҳрамони: “Саҳроларни кезар бир шамол каби, Кеча ҳам кундуздай тутмас пардани. Оёқлари учун тиканлар майса...”.
Ёки: “Мана, у чеккада тўлиқ завқ билан Каттакон чилимнинг тош тўпписидан Бир қарич ўт учар, тутунлар – булут”...
Яна: “Ис босган кулбада топар ранг, зиё, Хон қизи бўлолмас ишқига Лайло”...
Яна бир мисол: “Ундан содир бўлган ҳар қилиқ, ҳар иш Топади энг чуқур, энг нодир далил”...
Балки бу сатрларда “фантастик ҳаёт”нинг китобхонни ўта ҳаяжонга солувчи, унинг қалбини ларзага келтирувчи фавқулодда ғаройиб воқеалар ўз ифодасини топмагандир. Лекин шу сатрларда товланиб турган бўёқлар реалистик асарлардан кўра бўрттириш приёми “мана мен” деб ҳайқириб турган романтик асарларни кўпроқ эслатади.
Машраб яшаган ХVII асрда давлатлар ва миллатлар ўртасида ҳозирги тушунчамиздаги чегара бўлмаган. Ўзбек, қозоқ ва қирғиз халқлари иноқ яшашган, улар бир-бирларини яхши тушунишган. Машраб фақат ўзбек халқи истиқомат қилган ҳудудларда эмас, балки қозоқ ва қирғиз халқлари ўртасида ҳам машҳур бўлган. Ойбек шу масалани — Машраб ижодининг қардош халқларни ўзаро бирлаштирувчи феномен эканлигини кўрсатишга алоҳида эътибор берган:
Туя миниб келган саҳройи қозоқ,
Косиб ҳам, бўзчи ҳам, \деҳқон ҳам шу чоғ
Бошлар рақс этадикуй таъсирида,
Сўзларнинг сеҳриданким бўлар узоқ!
Шоир Ойбек 30-йилларнинг ўрталарида янги поэтик жанр ва шаклларни ахтара бошлаган. У дастлаб ўзбек шеъриятидаги бармоқ вазнининг 7, 9, 11 ҳижоли шакллари поэтик имкониятларини кенгайтиришга интилди. У қофия шеърий тасвирнинг муҳим воситаси эканлиги билан қизиқиб, шеърий бандлардаги қофия тизимини ислоҳ қилди. Айниқса, 5, 6, 7 сатрли бандларнинг абаб тарзидаги қофияларига янги нафас бағишлади.
5 сатрли бандлардан ташкил топган “Машраб” достони учун эса аабба қофия тизимни қабул қилиб, унга қатъий риоя қилишга интилди. Ўзбек халқининг севимли шоири Машраб ҳақида лирик достон ёзиш, айниқса, унинг “фантастик ҳаёти ва можаролари”ни, у билан тарихий давр ўртасидаги зиддиятларни кўрсатиш ўта мураккаб ва машаққатли ижодий вазифа эди. У шу вазифани бажариш учун лирик достон жанрини танлади ва шу жанр берган бадиий имкониятлар ёрдамида ўз мақсадига эришди.
Шу нарса ғаройибки, давр ижод аҳлидан социалистик реализм методи мезонларига мос қаҳрамонлар образини яратишни талаб қилаётган бир вақтда Ойбек, кутилмаганда, бундан икки-уч аср аввал яшаган қаландар шоирнинг пурвиқор образини яратди. Соцреализм методининг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги посбонлари ҳар бир ўзбек шоири ва ёзувчиси ёзган ва ҳатто ёзаётган асарларни кузатиб, уларнинг бирини осмонга кўтариб, иккинчисини ерга ураётган пайтда Ойбек ўзининг севимли шоири Машраб тўғрисидаги асарини яратди. Бу асар мутахассислар томонидан 30-йиллар ўзбек шеъриятининг дурдоналаридан бири сифатида баҳоланди.
Қарийб ҳар бир халқнинг миллий тарихида кўплаб ажойиб тарихий сиймолар ўтганини кўрамиз. Жаҳондаги энг қадимий халқлардан бири бўлган ўзбек халқининг тарихини эса ўнлаб буюк давлат, фан ва маданият арбоблари безаб турибди. Умид қиламизки, яқин келажакда Абдулла Қодирий, Ойбек ва Миркарим Осимнинг бахтли издошлари ўзбек халқининг ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган машҳур сиймоларини тарих қаъридан олиб чиқиб, улар ҳақида ажойиб романлар ва қиссалар яратадилар.

Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида.
Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул,
Нафис чайқалади бир туп наъматак...
Майин рақсига ҳеч қониқмас кўнгил,
Ваҳший тошларга ҳам у берар фусун.
Сўнмайди юзида ёрқин табассум,
Яноқларни тутиб олтин бўса-чун
Қуёшга тутади бир сават оқ гул!
Пойида йиғлайди кумуш қор юм-юм...
Нафис чайқалади бир туп наъматак...
Шамол инжуларни сепар чашмадак,
Бошида бир сават оқ юлдуз — чечак,
Нозик саломлари нақадар маъсум!
Юксакда рақс этар бир туп наъматак,